Sayt test rejimida ishlamoqda

Миркомилов Бахтиёрнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларда бадиий қадриятларга қизиқишни ривожлантириш (жаҳон тарихи мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Ped29.
Илмий маслаҳатчи: Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қуронов Мухаммаджон Қуронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон тарихини ўрганиш жараёнида олий таълим муассасаси тарих йўналиши талабаларида бадиий қадриятларга қизиқишни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда бадиий қадриятларга қизиқишни ривожлантиришнинг фалсафий ва педагогик-психологик хусусиятлари (мотивацион, интеллектуал, ҳиссий, ва психомотор) ҳамда инсонпарварлик, миллий-маданий қадриятлар, шахсий намуна, бадиий-образли тафаккур компонентларининг бадиий истеъмол маданияти билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг бадиий қадриятлар (рангтасвир, қаламтасвир, меъморчилик ва б.)га қизиқишини ривожлантиришнинг мезонлари ва кўрсаткичлари тарихий-маданий мероснинг эстетик, культурологик ва ижтимоий аҳамиятининг функционал ва эмоционал хусусиятларини акс эттирувчи бадиий образларнинг миллий ва умуммаданий тузулмавий компетенцияларига аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бадиий образларнинг турлича (аллегорик, рамзий, мистик) кўринишлари мазмунини қамраб олган блок-модулли технологияси (кичик, ўрта, катта блок-модуль технологиялари) бадиий қадриятларнинг гносиалогик (англашга доир) мазмунини таьлимнинг когнитив (билишга доир) алоқадорлиги ҳамда амаллар кетма-кетлиги (мақсад ва вазифалар, баҳолаш мезонлари ва технологияларини белгилаш)ни ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
рангтасвир санъатида бадиий қадриятларга қизиқишини ривожлантиришнинг тизимли-мазмунли модели талабаларнинг ўрта асрлар қадриятларига қизиқишларини фаоллаштириш ва барқарорлаштириш  ҳамда Осиё, Европа қадриятларни мустаҳкам билиб олиш асосида ўрганишларига устуворлик бериб такомиллаштирилган;
тарихий (архив) матнлар билан ишлаш технологияси интеллектнинг бадиий шаклдаги образларни англашга доир когнитив қобилиятнинг (репродуктив, продуктив, қисман изланувчан, креатив) идрок этиш билан боғлиқ реалия (борлиқ) ва концептлар (тушунчалар)ни тарихий матнлар билан ишлаш машғулотларини интенсив (матнларни таққослаш, герменевтик таҳлил қилиш зиддиятлиликни аниқлаш) лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасалари тарих йўналиши талабаларида бадиий қадриятларга қизиқишни ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда бадиий қадриятларга қизиқишни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари, талабаларда бадиий қадриятларга қизиқишнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари тарих ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги 82-сонли буйруғи билан таълим жараёнига татбиқ этилган («Ўзстандарт» агентлигининг 2013 йил 36.1359-сон маълумотномаси). Натижада мазкур мезонлар тизими ушбу таълим соҳасининг малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда ўқув режа ва дастурларни, дарслик ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларни бадиий қадриятларга қизиқтиришнинг амалий технологик жиҳатларидан олий таълим муассасалари тарих йўналиши талабаларининг миллий ва умуммаданий компетенцияларини шаклланганлик даражасини аниқлашда фойдаланилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 16 апрелдаги 137-сонли буйруғи билан таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 июлдаги 89-03-1455-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда жаҳон тарихини ўқитиш жараёнида умуминсоний ва бадиий қадриятларга қизиқишини ривожлантиришнинг мазмун-моҳияти, инновацион метод, шакл ва воситаларини жорий этиш орқали такомиллаштирилиб, бўлажак тарих ўқитувчиларнинг методик компетентлигини ошириш имконини берган;
рангтасвир саньатида бадиий қадриятларга қизиқишини ривожлантиришнинг тизимли-мазмунли модели А-1-30 рақамли “Миллий тимсоллар ва рамзлар энциклопедиясини нашрга тайёрлаш” номли амалий грант доирасида белгиланган вазифалар ижроси мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 июлдаги 89-03-1455-сон маълумотномаси). Натижада талабалаларда жахон халқларининг ўрта асрлар тарихи, уйғониш даври бадиий қадриятларини англаш, идрок этиш, шунингдек, рангтасвирни ўрганиш, баҳолаш, идрок этиш механизмлари такомиллаштирилган;
тарихий (архив) матнлар билан ишлаш технологиясидан бадиий шаклдаги образларни руҳий идрок этиш билан боғлиқ реал ҳодисалар ва тушунчалар А-1-30 рақамли “Миллий тимсоллар ва рамзлар энциклопедиясини нашрга тайёрлаш” номли грант доирасида яратилган ишланмалар ва таълим заҳиралари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги 89-04-1714-сон маълумотномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларнинг қиёсий таҳлил этиш қобилятлари (репродуктив, продуктив, қисман изланувчан, креатив) ривожлантирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish