Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарбаева Дина Иркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон табиий субстратларидаги барқарор хлороорганик пестицидларнинг микробиологик деградация бўлиш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B299. 
Илмий раҳбар: Константинова Людмила Григорьевна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01. 
Расмий оппонентлар: Зайнитдинова Людмила Ибрагимовна, биология фанлари доктори, профессор; Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: барқарор хлорорганик пестицидларни парчалайдиган, тузга чидамли тупроқ бактерияларининг маҳаллий штаммларини ажратиб олиш ва аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор экстремал шароитларида пестицидлар билан ифлосланган ҳудудларда микроблар ассоциацияси тўлиқ аниқланган;
илк бор юқори концентрацияли барқарор хлорорганик бирикмалар ва юқори туз таркибига мослашган сапрофит бактерияларнинг ўзига хос турлари ажратиб олинган;
деструктор-бактериялар ўсиши ва ривожланишининг асосий параметрлари очиб берилган;
бактерия штаммлари барқарор хлорорганик пестицидларни углероднинг ягона манбаи сифатида фойдаланиши исботланган; 
маҳаллий бактерия штаммларнинг монокультуралари ва уларнинг ассоциацияси юқори шўрланган тупроқларда линдан инсектицидини деградация қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тупроқни ортиқча миқдордаги хлорорганик пестицидлардан тозалаш учун ишлатиладиган тузга чидамли деструктор-бактерияларни ажратиб олиш ва аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий деструктор-бактерия штаммларидан ташкил топган микроорганизмлар ассосциацияси Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани хлорорганик пестицидлар билан ифлосланган ҳудудларида гексахлорциклогексан ва дихлордифенилтрихлорэтанни деградация тезлигини ошириш учун фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2019 йил 23 июлдаги 01-02/18-12-2397-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий деструктор-бактериялари хлорорганик пестицидларни биологик парчаланиш даражаси ўртача гексахлороциклогександа 67,5–71,7%, дихлородифенилтрихлорэтан 54,3–63% самарали деградациялаш имконини берган;
деструктор-бактерия штаммлари Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалигининг хлорорганик пестицидлар билан ифлосланган ҳудудларини тозалашда  фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2019 йил 26 июлдаги 474-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий деструктор штаммларининг ассоциацияси гексахлороциклогексанни 62% гача ва дихлородифенилтрихлорлорэтанни эса 54% гача парчалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish