Худайберганов Равшан Турабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Истахрийнинг «Китаб ал-масалик вал-мамалик» асари (илмий-изоҳли таржима ва тадқиқот)», 07.00.08–Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tar198.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилором, академик, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.27.06.2017.Tar.44.01.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ашраф, тарих фанлари доктори; Зокиржон Саидбобоев, тарих фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Истахрийнинг географияга оид «Китаб ал-масалик вал-мамалик» асари IX–X асрларда Марказий Осиёнинг тарихий географиясини ўрганишдаги муҳим бирламчи манба эканини очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Истахрий ҳаёти ва фаолиятига оид фанда мавжуд, бироқ тарихий манбаларда тасдиғини топмаган шубҳали маълумотлар кўрсатиб берилган;
Истахрий сафар қилган, аввалги тадқиқотларда кўрсатилмаган янги жойлар (Араб диёри бўлимида Оман; Мисрда Фустот ва Тиннис ороли; Хузистонда Осак ва Сус; Форсда Истахр ва Шероз; Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Суғд вилояти) аниқланган;
Истахрий тавсифий география йўналишида ёзилган «Китаб ал-ақалим» ва «Китаб ал-масалик вал-мамалик» номи билан машҳур икки мустақил асар муаллифи экани ва «Ашкал ал-олам» «Китаб ал-масалик вал-мамалик»нинг форсий таржимаси экани исботланган;
«Китаб ал-масалик вал-мамалик»нинг форсий таржимаси арабча матндан бир оз қисқа бўлса ҳам баъзи кичик маълумотлар билан тўлдирилиши арабча матн мазмунини тўғри англашга кўмаклашиши жиҳатидан илмий аҳамиятга эга экани илмий асосларда очиб берилган;
фанда Хуросон ноиби Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг мустақилликка интилган шахс сифатида қараш учун асос бўлган далиллар бундай хулосага келиш учун етарли эмаслиги, уларнинг бу масалага тўлиқ мос тушмаслиги аниқланган;
тарихий манба таржимасидан кўзланган асосий мақсад – илмий муомалага киритиш учун асарнинг имкон қадар барча нусхаларини тадқиқотга жалб этиш зарурлиги ва бу ишни амалга оширишда танқидий матн тайёрлаш усулларидан фойдаланиш мумкинлиги асослаб берилган;
«Китаб ал-масалик вал-мамалик» хариталаридаги жой номлари сони нафақат асар матнидагидан фарқли тафовутлари аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Истахрийнинг «Китаб ал-масалик вал-мамалик» асари бўйича олинган илмиё натижалар асосида:
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2017–2018 йилларда бажарилган ОТ – А1-4I рақамли «Марказий Осиё давлатчилик тарихига оид маълумотлар (исломгача бўлган манбалар (хитой манбалари)дан таржима ва тадқиқотлар)» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида нашрга тайёрланган «Марказий Осиё давлатчилик тарихига оид маълумотлар (хитой манбалари асосида)» номли монографияда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 15 февралдаги 3/1255-420-сон маълумотномаси). Диссертант ўзбек тилига таржима қилинган «Шин Танг-шу (Танг сулоласининг янги тарихи)» номли хитой манбасидаги маълумотларни араб манбаларидаги ахборотлар билан таққослаб, уларни илмий изоҳлашда бевосита иштирок этган;
ЎзР ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясини такомиллаштиришда ҳам фойдаланилган. Хусусан, экспозициянинг ўрта асрлар бўлими тадқиқотчи томонидан тақдим этилган «Китаб ал-масалик вал-мамалик» асарининг дунё фондларида сақланаётган бешта қўлёзмасининг электрон нусхаси, 1839 йилга оид факсимиле нашри, асардаги тарихий хариталар таҳлили, Истахрийнинг ҳаёти ва илмий мероси билан боғлиқ маълумотлар билан бойитилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 15 февралдаги 3/1255-420-сон маълумотномаси). Тақдим этилган «Китаб ал-масалик вал-мамалик» қўлёзмалари ва асарнинг турли нашрларида келтирилган тарихий хариталар ўрта асрларда яратилган хариталар борасида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради;
“O’zbekiston tarixi” телеканалининг туркум кўрсатувларидан бири бўлган “Тарихий савол” ток-шоусининг 2019 йил 12 ноябрдаги “Ўрта Осиёга келган сайёҳлар ва сафарномалар” мавзусидаги дастурининг сценарийсини шакллантиришда фойдаланилиб, (“O’zbekiston tarixi” телеканалининг 2019 йил 26 ноябрдаги 01-14-2459-сон маълумотномаси) кўпчилик тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, сафарномаларнинг манбавий аҳамияти, Ўрта Осиё билан боғлиқ, ҳали эълон қилинмаган янги маълумотлар – маҳаллий аҳолининг бошқа халқларда кўрилмаган урф-одатлари, ҳарбий салоҳияти ва бу борадаги ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ янги маълумотлар таҳлиллар асосида экспертнинг илмий янгилиги сифатида тақдим қилинган.