Sayt test rejimida ishlamoqda

Йулдашева Дилноза Бекмуродовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили орнитонимларининг структуравий ва семантик тадқиқи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil.515.
Илмий раҳбар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, Dsc 27.06.2017. Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Жуманазарова Гулжаҳон Умирзаковна, филология фанлари доктори, доцент; Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори,  доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Ўзбeк тилидаги орнитонимларнинг манбалари, лексик-семантик ва функционал-услубий хусусиятларини тадқиқ этишдан иборатдир.

 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбeк тилидаги орнитонимларнинг шаклланиш манбалари, уларнинг ясалиш усуллари ҳамда орнитоним-лексема ва орнитоним-сўз ўртасидаги умумийлик ва фарқлар асосланган;
орнитоним-лексемаларнинг мазмуний гуруҳлари, уларнинг компонент таҳлили амалга оширилган ҳамда муштарак ва фарқли жиҳатлар очиб берилган;
орнитоним-лексемаларнинг луғавий таркиби, тузилиш жиҳатдан турлари, улар орасидаги жинс-тур, бутун-бўлак, парадигматик, синтагматик ва поғонали (иерархик) муносабатлар аниқланган;
орнитонимларнинг Маҳмуд Кошғарий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Шариф Гулханий  асарларида функционал-услубий мақсадда қўлланиши, ҳамда  уларнинг турғун ўхшатишли бирикмалар таркибида келиши ва сарлавҳа вазифасини бажариши билан боғлиқ масалалари ўзига хос тарзда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тили орнитонимларининг структуравий ва семантик  тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
орнитонимларнинг деривацион хусусиятларини, уларнинг ясалиш усуллари ва қолипларини, оддий сўз ясалиши билан орнитоним ясалишига хос фарқли жиҳатларни ёритишга оид хулосалар ОТ Ф8–062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» номли фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 89-03-2698-сон маълумотномаси). Натижада орнитонимлар деривацияси билан боғлиқ орнитонимларнинг ясаш усуллари, ясалиш қолиплари, конверсия, орнитонимларнинг структурал таснифи каби терминларга доир изоҳ ва таҳлиллар мукаммаллашган;
орнитонимларнинг лексикографик таҳлили бабақ (хўрознинг бир хил йирик тури), безгалдак (тувалоқлар туркумига мансуб чўл қуши), бувулдуруқ (айнан булдуруқ), бўдана (айнан бедана), дудак (тувалоқлар туркумига мансуб қуш), жиктоқ (балиқчилар туркумига мансуб қуш), оқчорлоқ (балиқ ва ҳашаротлар билан тирикчилик қиладиган, сув билан боғлиқ қуш), пўнгқарға (қора қарға, гўнгқарға), сувбургут (қарчиғайлар оиласига мансуб, дарё, денгиз, кўл қирғоқларида яшовчи йиртқич қуш), чил (қирғовулсимонлар оиласига мансуб ўтроқ ов қуши), қоратомоқ (айнан жиблажибон) каби лексемаларнинг изоҳлашда ФА-Ф8-034 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» номли фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 89-03-2698-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш орнитологик терминларнинг категориал ва нокатегориал белгиларини аниқлашга олиб келган;
тадқиқот материалларидан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимида ташкил этилган «Садоқат» ижодий тўгарагида адиблар ижодида орнитонимлардан фойдаланиш маҳоратлари  хусусида чиқишлар қилинган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 31 июлдаги 01-03-05/1044-сон маълумотномаси). Натижада ижодий тўгарак аъзолари бўлмиш адибларнинг орнитонимлар иштирокида шеърий асарлар яратиш маҳорати ортган, улар яратган асарларнинг савияси ошган;
тадқиқот натижалари сифатида «Ўзбек тилида орнитонимларнинг изоҳли луғати» (ISBN 978-9943-38-1-964) тузилган бўлиб, унда 1000 дан ортиқ орнитонимларнинг изоҳи берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish