Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломова Гули Шодимуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба-ёшларда этномаданий компетентликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Psi20.
Илмий раҳбар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосирова, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбаевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талаба-ёшларнинг этномаданий компетентлиги ижтимоий-психологик хусусиятларининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси орқали уларни шакллантириш самарадорлигини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшларнинг этномаданий компетентлиги шаклланишини белгиловчи “ижтимоий-коммуникатив компетентлик”, “билингваллик” “этник идентивлик (ўз-ўзини англаш)”, “толерантлик” каби ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқланган;
этномаданий компетентлик шаклланиши “мулоқотчанлик”, “ўз-ўзини назорат қилиш”, “хотиржамлик”, “мустақиллик” каби хислатларинг ривожланишига ҳамда “этноцентризм”, “антисоциал хулқ-атвор” кўринишлари пасайишига таъсир қилиши аниқланган;
талабаларнинг этномаданий компетентлиги хусусиятларига мотивацион-коррекцион характерга асосланган шакллантирувчи таъсир этишнинг самарадорлиги аниқланган;
этномаданий компетентлик шаклланишини баҳолашнинг шахсий фазилатлар, касбий ва ижтимоий-коммуникатив компонентлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талаба-ёшларнинг хулқ-атворий, касбий ва ижтимоий хусусиятлари шаклланишининг ижтимоий-психологик шарт-шароитларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
талаба-ёшларнинг этномаданий компетентлиги шаклланганлигини белгиловчи коммуникатив-ижтимоий компетентлиги, билингваллиги, этник идентивлиги, толерантлиги, каби ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқланганлигига доир илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илий марказининг 2019 йил 09 октябрдаги П-М-7a-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларда этномаданий компетентликни шакллантириш масалалари, талаба-ёшларнинг этномаданий компетентлигининг ижтимоий психологик хусусиятлари тўғрисидаги илмий билимлар бойитилган; 
этномаданий компетентлик шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатувчи “мулоқотчанлик”, “ўз-ўзини назорат қилиш”, “хотиржамлик”, “мустақиллик” каби хусусиятлари аниқланганлигига оид таклифлар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 09 октябрдаги П-М-7а-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар талабаларда этномаданий компетентликни шакллантириш бўйича илмий-методик тавсиялар кучайтирилган;
этномаданий компетентлик шаклланишини баҳолашнинг шахсий фазилатлар, касбий ва ижтимоий-коммуникатив компонентларига доир илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 09 октябрдаги П-М-7а-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида этномаданий компетентликни шаклланишига оид билимлари бойитилган;
талабаларнинг этномаданий компетентлиги хусусиятларига мотивацион-коррекцион характерга асосланган шакллантирувчи таъсир этиш самарадорлигига доир илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илий марказининг 2019 йил 09 октябрдаги П-М-7а-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар ва бўлғуси психологларнинг психологик, психокоррекцион ишлари самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish