Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиев Умирбек Бегматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид материаллар асосида узлуксиз физика таълими мазмунини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Ped95.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Мўминов Рамизулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, академик.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Мамадолимов Абдуғофур Тешабоевич, физика-математика фанлари доктори, академик; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Имамов Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узлуксиз таълимда муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш асосида физика ўқитиш жараёни мазмунини такомиллаштиришдан  иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз таълимда физика фанини ўқитиш мазмуни муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг физикавий асосларини ўрганишга доир кўргазмали демонстрацион макетлар тузилмасини киритиш асосида такомиллаштирилган;  
муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид замонавий компетенцияларни шакллантириш босқичлари ўқув материаллари узвийлигини таъминлашда фундаментал ва амалий билимларга йўналтирилган принципларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
физика таълими жараёнлари ўқитишнинг аниқ ва табиий фанлар боғлиқлигига йўналтирилган интегратив метод ва усулларни қўллашда муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари материалларини танлаш мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий ўқув юртларининг физика таълимида медиатаълим воситаларидан фойдаланиб ўқитишнинг методик асослари муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳосил қилувчи қурилмаларни  ўқитиш технологиялари (тузилиши, ишлаш принципи, замонавий конструкциялари)ни киритиш асосида такомиллаштирилган; 
физика фанидан илмий ва ўқув тўгарак машғулотлари ва факультатив курсларни ташкил этишда ўқувчи ва талабаларнинг энергия манбаларидан фойдаланиш маданиятининг (самаралилик, оқилоналик, тежамкорлик) мустақил ишлаш, мантиқий фикрлаш, илмий дунёқараш, конструкторлик ва яратувчанлик қобилиятларини ривожлантиришга таъсири асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид материаллар асосида узлуксиз физика таълими мазмунини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
узлуксиз таълимда физика фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг физикавий асосларини ўрганишга доир кўргазмали демонстрацион макетлар тузилмаси, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид замонавий компетенцияларни шакллантириш босқичлари, ўқув материаллари узвийлигини таъминлашда фундаментал ва амалий билимларга йўналтирилган принципларга оид таклифлар Ф3-ФА-0-28475 рақамли “Қуёш нурланиши асосидаги фотоайлантиргичларда эффективликни ошириш усулларининг  янги физик асослари” (2013-2016 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 июндаги 89-03-2524-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида “Физика”, “Гелиотехника ва ноанъанавий энергия манбалари”, “Энерготежамкорлик асослари” махсус ва танлов фанларининг ўқув мазмуни такомиллаштирилган; 
физика фанидан илмий ва ўқув тўгарак машғулотлари ва факультатив курсларни ташкил этиш, ўқувчи ва талабаларнинг энергия манбаларидан фойдаланиш маданиятининг (самаралилик, оқилоналик, тежамкорлик) мустақил ишлаш, мантиқий фикрлаш, илмий дунёқараш, конструкторлик ва яратувчанлик қобилиятларини ривожлантиришга оид  узлуксиз таълимнинг мактаб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари физика фанини ўқитишда муқобил энаргия манбалар турлари ва уларнинг замонавий конструкцияларини ўрганишга доир кўргазмали димонстрацион макетлар, вертуал лаборатория ишлари ишла чиқилган ва физика фани даср ва дарсдан ташқари ўқув тўгарак машғулотларига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 89-03-4112-сон маълумотномаси). Натижада,  физика дарс жараёни ва ўқув тўгарак машғулотлари самарадорлиги ортган; 
физика таълими жараёнларини такомиллаштириш, ўқитишнинг аниқ ва табиий фанлар боғлиқлигига йўналтирилган интегратив метод ва усулларни қўллаш, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари материалларини танлаш мезонларига оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарорининг 1-, 2-иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказининг 2019 йил 11 январдаги 02/03-02-1-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат асосида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари учун физика фани мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий ўқув юртларининг физика таълимида медиатаълим воситаларидан фойдаланиш, ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид ўқув дидактик таъминотга оид таклифлар ФА-Ф3-004 рақамли “Юқори самарадорликк эга бўлган, арзон, узоқ муддат ишлашга мўлжалланган фотоайлантиргичлар ва улар асосидаги фотоэнергетик модулларнинг янги фундаментал физик механизмлари ва шаклланиш усулларини ўрганиш” (2017-2019 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 июндаги 89-03-2524-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида “Муқобил энергия манбалари (йўналишга кириш)”, “Фотоэлектрик батареялар ва қурилмалар технологиялари”, “Қуёш энергетикаси” махсус ва танлов фанларининг ўқув мазмуни такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish