Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимов Хуршид Нозимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбия интеграциялашувининг педагогик шарт-шароитлари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи 9педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped373.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрасатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд вилояти, Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Чориев Абушукур Чориевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мелиев Ҳамид Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбия интеграциялашувининг назарий асосларини аниқлаш ҳамда амалий татбиқ этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жисмоний тарбия фани ўқув таркибининг интеграциялашган ўқув мазмуни жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг ўзаро боғлиқлик хусусиятларини (таълимий, умуммаданий, ривожлантирувчи, маънавий, тарбиявий, соғломлаштирувчи) аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбия интеграциялашуви жараёнларининг типологик тузилмаси жисмоний (соғлом турмуш, ҳаракат, жисмоний сифат, ўз-ўзини ривожлантириш) ва маънавий-ахлоқий (ватанпарварлик, соғлом дунёқараш, қадрият, инсонпарварлик) тарбия элементларининг ўзаро ижобий таъсирлашув имкониятларини қўллашга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг педагогик ҳамкорлик фаолияти функциялари жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбияга йўналтирилган мониторинг кўрсаткичларини (ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив, мослашувчанлик) киритиш асосида такомиллаштирилган; 
жисмоний тарбия фанининг ўқув мақсадларини интенсивлашга оид  илмий-методик тавсиялар ўқув машғулотларни ўйинли методлар (“яккама-якка жанг”, “қўл жанги”, “шарни оёғингда бос”, “доирадан чиқар”, “мушкетёрлар”, “занжирни узиш”, “чавандозлар”) босқичлари бўйича лойиҳалаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактабаларида жисмоний ва м
аънавий-ахлоқий тарбия интеграциялашувини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний тарбия фани ўқув таркибининг интеграциялашган ўқув мазмунини такомиллаштириш, жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг ўзаро боғлиқлик хусусиятларини (таълимий, умуммаданий, ривожлантирувчи, маънавий, тарбиявий, соғломлаштирувчи) аниқлаштиришга оид таклифлардан ИТД-1-52 рақамли “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида адабиётнинг таъсири ва аҳамияти (мумтоз ва замонавий адабиёт мисолида)” номли амалий грантлар доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 89-04-1264-сон маълумотномаси). Натижада интеграциялашган ўқув машғулотлари асосида ўқувчиларда таълимий, тарбиявий, соғломлаштирувчи, умуммаданий, маънавий, хусусиятлар такомиллаштирилган;
жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбия интеграциялашуви жараёнларининг типологик тузилмаси, жисмоний (соғлом турмуш, ҳаракат, жисмоний сифат, ўз-ўзини ривожлантириш) ва маънавий-ахлоқий (ватанпарварлик, соғлом дунёқараш, қадрият, инсонпарварлик) тарбия элементларининг ўзаро ижобий таъсирлашув имкониятларига оид таклифлари “Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғи, 274-284 гувоҳномаси) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 89-04-1264-сон -сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг педагогик ҳамкорлик фаолияти функциялари, жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбияга йўналтирилган мониторинг кўрсаткичлари (ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив, мослашувчанлик), ўқув машғулотларни ўйинли методлар (“яккама-якка жанг”, “қўл жанги”, “шарни оёғингда бос”, “доирадан чиқар”, “мушкетёрлар”, “занжирни узиш”, “чавандозлар”) босқичлари бўйича лойиҳалаштириш ва  “Жисмоний тарбия”  фани ўқув жараёнларини такомиллаштириш доир амалий таклиф ва тавсиялардан      ЁА-1-22 рақамли “Жисмоний маданиятни ўқитишда инновацион педагогик технологияларни модернизацияланган тизимини ишлаб чиқиш”(2015-2016йй.) номли ёш олимлар амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган.  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 89-04-1264-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни ўқув-тарбия жараёнида жисмоний сифатлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий фазилатларни самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish