Sayt test rejimida ishlamoqda

Фазилов Фарход Маратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи. (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhDYu312.
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Каримов Хуршид Акрамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус ваколатли органлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишга доир чораларни йилига камида бир марта кўриши шартлиги асосланган;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларида белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция шубҳали операция, деб топилиши зарурлиги асослаб берилган;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни, шу жумладан уларни амалга оширишга бўлган уринишлар тўғрисидаги хабарларни улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда юбориши зарурлиги асосланган;
жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш мақсадида портловчи моддаларни тегишли рухсатномага эга бўлмаган ташкилотларга реализация қилиш ёхуд ташиш учун тақдим этишнинг тақиқланиши зарурлиги асослаб берилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
махсус ваколатли давлат органининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларига доир қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» қонунининг 10-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 11-июлдаги 58-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жиноят қонунчилиги нормаларини халқаро стандартлар билан унификация қилишга хизмат қилган;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларида белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция шубҳали операция, деб топилиши зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» қонунининг 13-моддаси, 2-қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 11 июлдаги 58-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни, шу жумладан уларни амалга оширишга бўлган уринишлар тўғрисидаги хабарларни улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда юбориши зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» қонунининг 15-моддаси, 1-қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 11 июлдаги 58-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф легаллаштиришни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича самарали ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
портловчи моддаларни тегишли рухсатномага эга бўлмаган ташкилотларга реализация қилиш ёхуд ташиш учун тақдим этишнинг тақиқланиши зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 6-июнь, 360-сон билан тасдиқланган «Портловчи материаллар айланмаси соҳасида лицензиялаш тартиб-қоидаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан портловчи моддаларни сотиб олишни янада такомиллаштириш тўғрисида, шу жумладан жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришни олдини олиш мақсадида 2005 йил 25 майдаги 3-сон Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида қарорининг 11 ва 14-бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинган ва кейинчалик киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 33/01-01/2023-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф легаллаштиришни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича самарали ҳуқуқий механизмларни яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish