Sayt test rejimida ishlamoqda

Алауатдинов Сахабатдин Иниятдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ислом дини манбаларида тарбиявий фикрлар ва уларни педагогик таҳлил этиш механизмлари», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped.261.
Илмий раҳбар: Тилегенов Аскарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, доцент;  Пазылова Меруерт Ермекбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот:   Андижон давлат университети.
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ислом дини манбаларидаги тарбиявий фикрлар¬нинг талабалар маънавий маданиятини ривожлантиришга таъсирини  аниқ¬лаштириш ва уларнинг педагогик имкониятларини таҳлил этишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ислом дини манбалари асосида талабаларни ижтимоий ва оилавий ҳаёт¬га тайёрлаш жараёни тузилмаси (тайёрлов, асосий ва аксиологик)  маънавий компетенциялар (ижтимоий-маданий, коммуникатив, соғлом эътиқод) билан олам манзарасини яхлит-интегратив идрок этишнинг дунёвий ва диний уйғун¬лигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
диний манбаларни қиёсий таҳлил этиш орқали талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг тарбиявий имкониятлари диний ва умум¬инсоний қадриятларнинг ўзаро алоқадорлигини эмпирик асослашга йўнал¬тирилган антропологик ёндашувнинг аксиоматик компонентига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда саноген (соғлом) тафаккурни ривожлантириш жараёни иж¬ти¬моий-гуманитар (фалсафа, маъанавият асослари, диншунослик) ва педа¬го¬гик (тарбиявий ишлар методика, ижтимоий педагогика) фанларнинг ички интеграциясини таъминлаб берувчи фанлараро модулли таълим технология¬сининг когнитив ва амалий босқичлари қайта алоқасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда умуммаданий компетентлиликни ривожлантириш техноло¬гия¬си¬нинг амалий компоненти диний манбаларни шарҳлаб ўқиш, наррото¬логик (баён этиш), суггестив (ишонтириш), рефлексив (ўз-ўзини англаш) усулларни қўллашнинг теологик имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ислом дини манбала¬рида тарбиявий фикрлар ва уларнинг педагогик таҳлил этиш механизм¬лари¬ни такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ислом дини манбалари асосида талабаларни ижтимоий ва оилавий ҳаёт¬га тайёрлаш жараёни тузилмаси ҳамда маънавий компетенцияларни аниқ¬лаштиришга доир таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг  2018 йил 18 апрелдаги  262-сонли қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикасида диний-маърифий соҳа фаолиятини  тубдан такомиллаштириш бўйича чора-табдирлар дастурининг “Ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида “Диншунослик” ва “Диний экстремизм ва терроризм¬га қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” деб номланган 2-бандини ҳамда “Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг “Виж¬дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунини ўрга¬нишга бағишланган “Ахборот соати” ва “Маънавият кунлари”ини ўтказишга доир 3-бандини ишлаб чиқиш ва унинг дидактик таъминотини яратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 10 декабрдаги 07-09/5-12/1246-сон маълумотномаси). Натижада тала¬ба¬ларда диний бағрикенгликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
диний манбаларни қиёсий таҳлил этиш орқали талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг тарбиявий имкониятлари, диний ва умум¬ин¬¬со¬ний қадриятларнинг ўзаро алоқадорлигини эмпирик асослашга йўналти¬рилган антропологик ёндашувнинг аксиоматик компонентига устуворлик бериш билан аниқлаштиришга оид таклифлардан И1-ХТ-0-17222 рақамли «Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи-ёшлар онгига сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдала¬ниш (2013–2014 йй.)» инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фой¬да¬ланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 октябр¬даги 89-03-4112-сон маълумотномаси). Натижада диний дунёқарашни ривож¬лантириш компо¬нент¬лари-нинг маънавий компетенциялар тизими би¬лан бевосита алоқадор¬лигини эмпирик баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда умуммаданий компетентлиликни ривожлантириш техноло¬гия¬сининг амалий компоненти, диний манбаларни шарҳлаб ўқиш, наррото¬логик (баён этиш), суггестив (ишонтириш), рефлексив (ўз-ўзини англаш) усулларини қўллаш имкониятларини кенгайтиришга доир таклифлардан ХТ-0-92997 рақамли «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қад¬рият¬лар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари (2012–2014 йй.)» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланил¬ган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги 89-03-4112-сон маълумотномаси). Натижада исломий қадриятлар тизимининг ижтимоий-гуманитар ва педагогик фанлар мазмуни ва таркибий асосларини маърифатпарварлик фаолияти тузилмасига мақсадли йўналтириш имконият¬ларини кенгайтиришга эришилган.
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2019 йил 20 декабрьдаги 7250- сонли хулосаси асосида тайёрланди.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish