Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилеўов Еркинбай Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш технологияси», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.1.PhD/Ped775.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика интитути.
Илмий раҳбар: Кудайбергенова Тажикал Кучкаровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор; Реимова Зухра Абатбаевна, юридик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш жараёнининг таркибий асослари (босқичлари, омиллари ва компонентлари) шахснинг ҳуқуқий онг даражаси, ҳуқуқий эътиқоднинг намоён бўлишини ахборот-семиотик ёндашув билан ўзаро интерриор (маънавий-руҳий етуклик) интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ҳуқуқий фаолиятнинг когнитив, баҳоловчи, ижтимоий ва коммуникатив даражаларини белгилаш орқали ҳуқуқий нигилизмни бартараф этишга доир коррекцион-тарбиявий фаолият тамойилларига (холислик, тизимлилик, қайта алоқасини таъминлаш, интенсивлик) устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда ҳуқуқий компетентликни ривожлантириш моделининг амалий компоненти ҳуқуқий муаммоларни мустақил ўрганиш, ҳуқуқий фикрлаш фаоллигини таъминлаш, бўлғуси педагогик фаолиятга ҳуқуқий мослаштиришга йўналтирилган казусли (ҳуқуқий масалалар), кейсга асосланган, витаген (ҳаётий) машқлар мажмуини рефлексивлик даражасини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ҳуқуқий компетентликни ривожлантиришнинг шахсга йўналтирилган таълим технологияси “муваффақият вазиятлари”ни яратиш, эркин танлов ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилувчи мобил ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга асосланган виртуал таъсирнинг интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш технологиясини такомил-лаштириш бўйича олинган назарий ва амалий таклифлар асосида:
талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш жараёнининг таркибий асослари, шахснинг ҳуқуқий онг даражаси, ҳуқуқий эътиқоднинг намоён бўлишини ахборот-семиотик ёндашув билан ўзаро интеграциясини таъминлашга доир таклифларидан 5111600 – миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими бакалавриат йўналишининг Давлат таълим стандартлари ва Малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги 89-04-1714-сон  маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти самарадорлигини оширишга эришилган; 
талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, ҳуқуқий фаолиятнинг когнитив, баҳоловчи, ижтимоий ва коммуникатив даражаларини белгилаш орқали ҳуқуқий нигилизмни бартараф этишга доир коррекцион-тарбиявий фаолиятни ташкил этиш, талабаларда ҳуқуқий компетентликни ривожлантириш моделининг амалий компонентини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 44-02/112 рақамли “Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг аҳамияти ва ўрни” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 6 сентябрдаги 15/23-сон  маълумотномаси). Мазкур тавсиялар талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти самарадорлигини оширишга эришилган;
 талабаларда ҳуқуқий компетентликни ривожлантиришнинг шахсга йўналтирилган таълим технологиясини такомиллаштириш, “муваффақият вазиятлари”ни яратиш, эркин танлов ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилувчи мобил ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга асосланган виртуал таъсирнинг интенсивлигини таъминлаш бўйича таклифлардан 48-14/183 рақамли “Ҳаракатлар  стратегиясини ёшларимиз билиши керак” лойиҳаси ишлаб чиқилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 6 сентябрдаги 15/23-сон  маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш бўйича мустақил таълимни ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish