Sayt test rejimida ishlamoqda

Саматова Барнохон Равшанхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз тилини ўқитишда нофилологик йўналиш талабаларининг мотивацияси (юриспруденция йўналиши талабалари мисолида)», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped319.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.30.08.2017.Fil/Ped.27.01. 
Расмий оппонентлар: Тўхтасинов Илхом Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамирбаева Дина Жаксибаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тилини ўқитишда нофилологик йўналиш талабаларининг мотивациясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дидактик жараённинг мотивация, ўқувчи фаолияти ва бошқарув компонентлари назарияси мотивациянинг психологик моҳиятидан келиб чиқиб, талаба фаолияти ва ўқитувчи бошқаруви алгоритмлари билан интеграциялашган ҳолда  ривожлантирилган;
юриспруденция йўналиши талабалари мотивациясини ривожлантиришга таъсир этувчи лингводидактик таъминот, фасилитатор ва ассессмент каби доминант омиллари илк бор аниқланган;
мотивацияни ривожлантиришнинг концентрик ёндашувга асосланган методикаси иерархик равишда талабаларнинг қизиқишлари ва ижтимоий-коммуникатив, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивларини стимуллаш асосида такомиллаштирилган;
“талабаларнинг фаоллиги”, “қўшимча материаллардан ихтиёрий фойдаланиши” ва “мустақил вазифаларни бажариш тенденцияси” каби кўрсаткичлар воситасида мотивацияцион ривожланиш динамикасининг диагностик мезони такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз тилини ўқитишда нофилологик йўналиш талабаларининг мотивацияси  бўйича олинган илмий натижалар  асосида: 
мотивациянинг психологик моҳиятидан келиб чиқиб, талаба фаолияти ва ўқитувчи бошқаруви алгоритмлари билан интеграциялашган ҳолда  ривожлантирилган дидактик жараённинг мотивация, ўқувчи фаолияти ва бошқарув компонентлари назариясидан А-1-219 рақамли “Таълим тизимида хорижий тил (инглиз) йўналишидаги олий таълим муассасаларида умумевропа компетенциялари (CEFR) бўйича С1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги  89-03-2883-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тиллар бўйича ўқув-услубий мажмуалар мазмунини бойитилишига хизмат қилган;
аниқланган юриспруденция йўналиши талабалари мотивациясини ривожлантиришга таъсир этувчи доминант омиллардан “Up Scale” (Student`s book; Teacher’s book; Workbook) дарсликлар мажмуасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 25 августдаги 355-сон буйруғи, 355-076 гувоҳномаси). Натижада дарслик мавзу ва топшириқларининг такомиллашишига ҳизмат қилган;
талабаларнинг қизиқишлари ва ижтимоий-коммуникатив, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивларини стимуллаш асосида такомиллаштирилган мотивацияни ривожлантиришнинг концентрик ёндашувга асосланган методикасидан “Инглиз тили - В2 даражаси бўйича Scale Up (Student`s book; Teacher’s book; Workbook)” номли ўқув қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 23 августдаги 335-сон буйруғи, 335-105 гувоҳномаси). Натижада ўқув қўлланма мазмуни бойитилган;
“талабаларнинг фаоллиги”, “қўшимча материаллардан ихтиёрий фойдаланиши” ва “мустақил вазифаларни бажариш тенденцияси” каби кўрсаткичлар воситасида такомиллаштирилган мотивацияцион ривожланиш динамикасининг диагностик мезонидан Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг нофилологик ОТМ инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш курслари,  6.3 «Ўқув жараёнини режалаштириш, баҳолаш методлари ва фидбек механизмлари» модулини ишлаб чиқишда татбиқ этилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2019 йил 8 майдаги 10-06/66-сон маълумотномаси). Натижада профессор ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курси ўқитиш мазмуни методик тавсиялар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish