Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаматов Хасанбой Усмонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Никоҳдан ташқари муносабатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”,  19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2РhD/P.110.
Илмий рахбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.03.2019.Psi.26.02.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор, Рўзиқулов Фахриддин Расулович,  психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот:   Ўзбекистон халқаро ислом академияси 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: никоҳдан ташқари муносабатларнинг ижтимоий-психологик жабҳаларини аниқлаш ва уларни тадқиқ этишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оилаларда никоҳдан ташқари муносабатларни келтириб чиқарувчи “ўзгани севиб қолиш”, “моддий эҳтиёжини қондириш”, “жинсий алоқага мажбурият сифатида қараш” ҳамда “турмуш ўртоғидан жинсий қониқмаслик” каби ижтимоий-психологик омиллар аниқланган; 
никоҳдан ташқари муносабатлар аёлларда “ёшликдаги муҳаббат ҳислари асосида” ва эркакларда “бўш вақтини яхши кайфият билан ўтказиш” ҳамда “хизмат сафари, дўстлар учрашуви” вақтида жинсий алоқа юзага келиши аниқланган; 
никоҳдан ташқари муносабатларнинг вужудга келишида оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи “ўзаро ҳурмат” ва “ҳиссий интилиш”нинг пасайиши етакчи психологик омиллар сифатида аниқланган; 
никоҳдан ташқари муносабатларнинг асоратлари, ажралишлар ва турли таносил касалликларни олдини олиш бўйича муаллифлик ишланмаси тавсифланиб, услубий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Никоҳдан ташқари муносабатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оилаларда никоҳдан ташқари муносабатларни келтириб чиқарувчи “ўзгани севиб қолиш”, “моддий эҳтиёжини қондириш”, “жинсий алоқага мажбурият сифатида қараш” ҳамда “турмуш ўртоғидан жинсий қониқмаслик” каби ижтимоий-психологик омиллар аниқланган ҳамда Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув - илмий марказининг 2019 йил 21 октябрдаги № П-М-8г-сон маълумотномаси). Натижада ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ишлаш ва уларнинг сабабларини тўғри тахлил қилишда  амалий  имкониятларни кучайтирган;
никоҳдан ташқари муносабатлар аёлларда “ёшликдаги муҳаббат ҳислари асосида” ва эркакларда “бўш вақтини яхши кайфият билан ўтказиш” ҳамда “хизмат сафари, дўстлар учрашуви” вақтида жинсий алоқа юзага келиши бўйича омиллар аниқланган ҳамда  Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган  (Психология ўқув - илмий марказининг 2019 йил 21 октябрдаги № П-М-8г-сон маълумотнома). Натижада ёшлар онгига никоҳдан ташқари муносабатларнинг салбий оқибатларини тушунтириш, низоли вазиятларни психологик таҳлил қилиш, бунинг натижасида оиладаги рашк туфайли содир бўлаётган турли кўнгилсизликларни аниқ тушунтиришнинг ижтимоий-психологик асоси яратилди.  
никоҳдан ташқари муносабатларнинг вужудга келишида оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи “ўзаро ҳурмат” ва “ҳиссий интилиш”нинг пасайиши етакчи психологик омиллар сифатида аниқлашга оид таклифлар  Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув - илмий марказининг 2019 йил 21 октябрдаги № П-М-8г-сон маълумотнома). Оилавий концултация жараёнида эр-хотин муносабатларининг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлашда асосий мезон сифатида фойдаланилган. 
никоҳдан ташқари муносабатларнинг асоратлари, ажралишлар ва турли таносил касалликларни олдини олиш бўйича муаллифлик ишланмаси тавсифланиб, услубий таъминот ишлаб чиқилиб Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув - илмий марказининг 2019 йил 21 октябрдаги № П-М-8г-сон маълумотнома). Натижада ёш оилалар билан ишлаш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish