Sayt test rejimida ishlamoqda

Топилдиев Бахромжон  Рахимжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини такомиллаштириш», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий  ҳуқуқ (юридик фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/Yu117.
Илмий маслаҳатчи: Рузиев Рустам Жабборович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор; Мухаммадиев Аюб Абдурахманович, юридик фанлар доктори, доцент; Аминжонова Матлуба Аҳмедовна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини такомиллаштириш ва унинг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама илмий таҳлил қилиш, шунингдек мол-мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи қонун нормаларини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестиция ва пай фондини ишончли бошқарувчиси тушунчаси, ишончли бошқарувчининг мулкдор ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқи асослаб берилган;
ишончли бошқарувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлишига оид талаб ва шартлар асослаб берилган;
ишончли бошқарувчининг мажбуриятларни бажармаганлиги учун етказилган ҳақиқий зарар миқдорида жавобгар бўлиши асослантирилган;
инвестиция ва пай фондларини ишончли бошқариш шартномасининг тушунчаси, ушбу шартномани тузишга ҳақли бўлган шахслар доираси белгиланган;
ишончли бошқариш шартномасининг ажралмас қисми сифатида инвестиция декларациясининг тузилишига оид талаблар асослантирилган;
акциядорлик жамиятлари ишончли бошқарувчининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини белгилаш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мол-мулк ишончли бошқариш шартномасини такомиллаштириш ва муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«инвестиция ва пай фондларининг ишончли бошқарувчиси» тушунчасини белгилашга оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси биринчи-иккинчи қисмлар) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ–392-сонли «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2019 йил 11 октябрдаги 06/2-6-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф инвестиция ва пай фондлари ишончли бошқарувчисининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштирган;
ишончли бошқарувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлиши, ишончли бошқарувчи ўзи бошқарадиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз капиталига (устав капиталига қўйилган номоддий активларни чегириб ташлаган ҳолда) эга бўлиши кераклигига оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси учинчи-тўққизинчи қисмлар) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ–392-сонли «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2019 йил 11 октябрдаги 06/2-6-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилинганлиги ишончли бошқарувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўла олиши, инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг аниқланишига имкон берган;
инвестиция ва пай фонди ишончли бошқарувчисига қўйиладиган талаблар, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлигига оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси учинчи-тўққизинчи қисмлар) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ–392-сонли «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2019 йил 11 октябрдаги 06/2-6-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилинганлиги инвестиция ва пай фонди ишончли бошқарувчисига қўйилган талаблар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳақ тўлаш тартиби ва жавобгарлигига оид асосий шартларни аниқлаштиришга имкон берган;
«ишончли бошқариш шартномаси» тушунчасига доир қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунига (9-модда) киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2019 йил 11 октябрдаги 06/2-6-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги инвестиция ва пай фондларини ишончли бошқариш шартномасининг таърифини ишлаб чиқиш, унинг хусусиятлари ва уни қўллаш бўйича талабларни белгилашга ва ушбу шартнома тузишни ҳуқуқий тартибга солишга кўмаклашган;
ишончли бошқариш шартномаси субъектлари доирасини белгилаш, ушбу шартноманинг ажралмас қисми сифатида инвестиция декларациясини киритиш, шартноманинг амал қилиш муддатини белгилашга доир қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунига (9-модда) киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2019 йил 11 октябрдаги 06/2-6-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги ишончли бошқариш шартномаси тузилиши мумкин бўлган шахслар доирасини чегаралаш, инвестиция декларациясининг ҳуқуқий мақомини ифодалаш ҳамда шартнома амал қилишининг энг кўп муддатини назарда тутишга имкон яратган;
акциядорлик жамияти бошқарув органлари билан бирга ишончли бошқарувчининг жавобгарлигини белгилашга оид таклиф (Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 81-моддаси бешинчи-олтинчи қисмлари) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ–531-сонли «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 17 октябрдаги 105-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамиятлари ишончли бошқарувчиларининг масъулиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish