Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупатаховичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бозор иқтисодиёти шароитида пахта тозалаш саноатини ривожлантиришнинг иқтисодий стратегияси», 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/iqt166.
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.28.02.2019.I.03.06.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бозор иқтисодиёти шароитида пахта тозалаш саноатини ривожлантиришнинг иқтисодий стратегияси бўйича илмий-назарий, илмий-услубий ва илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хом-ашёси контрактацияси-классификаторининг функционал ваколати ва мажбуриятларини тайёрлов маскани 2-босқич операторининг онлайн фаолиятига ўтказиш асосида пахта тозалаш саноати бошқарув тизимининг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилган;
маҳсулот таннархини пасайишига таъсир этувчи юқори сифатли толанинг миқдорини кўпайтириш усули ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни жорий этиш тадбирларининг умумий ва ўртача қийматларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ҳар бир вилоятдаги пахта тозалаш заводларининг бўш ҳудудларида концентрациялашган пахта – тўқимачилик кластерларини жойлаштириш асосида арзонлаштирилган, жаҳон андозасига жавоб бера оладиган ип-газлама маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги асосланган;
пахтачилик хўжаликларининг маҳсулот сифатини оширишдан манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида етиштирилган пахта хом ашёси учун тўловнинг амалдаги хом ашё нархи шаклидан тола нархидаги шаклига ўтказиш таклифи асосланган;
пахта тозалаш корхоналаридаги линтер цехларининг марказлаштирилиши ва ёғ-мой корхоналари ҳудудига жойлаштирилиши асосида момиқнинг миқдорини ошириш ҳамда арзон нархда истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бозор иқтисодиёти шароитида пахта тозалаш саноатини ривожлантиришнинг иқтисодий стратегияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта тозалаш саноатининг иқтисодий кўрсаткичлардаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида махсулот сифатини яхшилаш ва бошқарув тизимининг ташкилий тузилмасидаги пахта хом-ашёси контрактацияси-классификатори фаолиятини тугатиш мақсадида унинг функционал ваколати ва мажбуриятларини тайёрлов масканининг 2-босқич оператори фаолияти доирасига киритиш тавсияси орқали такомиллаштирилган услубий модели “Ўзпахтасаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 5 сентябрдаги 02-23/5220-сон маълумотнома). Ташкилий тузилмани такомиллаштиришга қаратилган услубий моделдан фойдаланиш бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга, пахта тозалаш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга, ҳамда махсулот сифатининг 0,6 % ўсишига имкон берган;
бозор иқтисодиёти шароитида пахта тозалаш саноатида инвестицион лойиҳалар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш орқали тадбирларнинг умумий ва ўртача қийматларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот таннархини пасайтиришга таъсир этувчи баҳолаш усули такомиллаштирилиб «Ўзпахтасаноат» АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 5 сентябрдаги 02-23/5220-сон маълумотнома). Бунда лойиҳани амалга ошириш жараёнида самарадорлик ва хавф омиллари таъсирини ҳисобга олиш, пул маблағларининг узлуксиз оқимини назорат қилиш тамойиллари илмий асосланган. Бу эса бозор иқтисодиёти шароитида пахта тозалаш саноати инвестицион фаолиятини барқарор ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатган. Янги технология ва механизмларни амалиётга татбиқ этилиши натижасида эса пахта хом-ашёсининг йўқотилиши 5% га камайган;
пахта тозалаш саноатини стратегик ривожланишида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказилиши натижасида, пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантиришнинг стратегик йўналиши сифатида янги ташкил этилаётган тўқимачилик корхоналарини пахта тозалаш заводларининг бўш ҳудудларида жойлаштириш ёрдамида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини пасайишини таъминловчи тармоқлараро муносабатларнинг иқтисодий ривожланиш самарадорлигини белгиловчи услубий кўрсатмалар “Ўзпахтасаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 5 сентябрдаги 02-23/5220-сон маълумотнома). Натижада маҳсулот таннархи 1,4 фоизга камайди, хамда пахта махсулотларини қайта ишловчи корхоналарининг ўзаро иқтисодий муносабатларининг самарадорлиги аниқланган;
пахта хом-ашёсини етиштирувчи хўжаликлар ҳамда пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни стратегик ривожлантириш, жумладан пахта хом-ашёсини етиштирувчи хўжаликларни махсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишга рағбатлантириш мақсадида ушбу фермер хўжаликларига амалга ошириладиган тўловларни қайта ишлаш якуни орқали аниқланувчи тола нархида амалга ошириш усули “Ўзпахтасаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 5 сентябрдаги 02-23/5220-сон маълумотнома). Илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши натижасида юқори сифатли пахта толаси ҳажми 10% га оширилган;
пахта тозалаш саноатида ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш жараёнида, пахта тозалаш корхоналари линтер цехларининг марказлаштирилиши ва ёғ-мой корхоналари атрофига жойлаштирилиши орқали момиқ сифатини яхшилашда линтерлаш цехларидан эришилган иқтисодий самарадорликни такомиллаштирилган баҳолаш услуби “Ўзпахтасаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 5 сентябрдаги 02-23/5220-сон маълумотнома). Ишлаб чиқариш қувватидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифларнинг жорий этилиши натижасида корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари 13% га ошган.