Яхяев Абдулла Абдужабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Шаҳарлар композициясини шакллантиришда вертикал иншоотлар»,18.00.02–Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2018.3.PhD/А16.
Илмий раҳбар: Аҳмедов Муҳаммад Қосимович, меъморчилик фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Ҳидоятов Тимур Аброрович, архитектура фанлари доктори, профессор; Муҳаммаджонов Қобилжон Ходжимуродович, архитектура фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шаҳарсозлигида вертикал композицияларни яратишнинг анъанавий ҳамда замонавий мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудида сақланиб қолган қадимий вертикал иншоотлар асосан IX-XII асрлар (мўғулларгача бўлган давр), XIV-XVI асрлар (Темурийлар даври) ва XVII-XIX асрлар (хонликлар даври)да шакллан-ганлиги аниқланган;
жомеъ масжидларининг аксарияти шаҳар марказидаги йирик бозорлар ва майдонларда жойлашганлиги сабабли масжид миноралари шаҳарнинг меъморий кўринишида композициявий ядро - доминант вазифасини бажарганлиги аниқланган;
шаҳарлар композициясини шакллантиришда вертикал иншоотларнинг умумшаҳар композициясида ядро вазифасини бажарувчи - доминант, шоҳ кўчалар йўналиши охирини белгилаб берувчи - якунловчи, шаҳар режасидаги композициявий визуал ўқ бўйлаб ўтган кўчалар панорамасини шакллантирувчи - йўналтирувчи, шаҳар силуэтида муҳим ўринга эга тик қурилмалар мажмуи - ажратувчи каби уйғунлик мезонлари асослаб берилган;
анъанавий шаҳарсозлик базасида туризмни ривожлантиришга қаратилган Тошкент вилоятида жойлашган “Шайх Умар Боғистоний” тарихий-меъморий мажмуаси, “Улуғ Соғота” зиёратгоҳи ҳамда “Машҳад мозор” масжиди вертикал иншоотларининг график лойиҳа таклифлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шаҳарлар композицияларини шакллантиришда вертикал иншоотлар мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳудудида сақланиб қолган қадимий вертикал иншоотлар шаклланишининг даврий босқичлари, анъанавий ва замонавий вертикал композицияларнинг композицион ҳолати ва ўрни, типологик хусусиятлари, меъморий-қурилмавий ва бадиий кўрсатгичлари бўйича олиган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 7 майдаги 3242/09-07-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши шаҳарларнинг вертикал ўсиш типологиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўрта Осиё ҳудудидаги вертикал иншоотларнинг генезиси, ўзига хос хусусиятлари, композициявий жойлашуви юзасидан олиган натижалар Ф.1-86 рақамли “Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш” (2011-2016 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 ноябрдаги 89-03-3818-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши замонавий шаҳарлар вертикал иншоотларининг композициявий ечимларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилган;
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Боғистон” ҚФЙ ҳудудида масжид, минора, дарвозахона, меҳмонхона комплексларининг янги архитектуравий кўринишлари лойиҳавий таклиф ечимларидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 01-01/973-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши “Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят муассасаси” ишини ташкил этишда илмий асос сифатида хизмат қилган;
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Қорабоғ маҳалласида жойлашган “Улуғ Соғота” зиёратгоҳида дарвозахона, масжид, минора, шийпон, ҳовуз, меҳмонхона, чойхона каби биноларининг замонавий лойиҳа ечимларидан амалиётда фойдаланилган (Тошкент бош плани лойиҳалаш ва илмий тадқиқот институти давлат унитар корхонасининг 2019 йил 5 майдаги ОГП-1071-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Тошкент вилояти тарихий муҳитини сақлаш, қайта қуриш ва туризмни ривожлантириш имконини берган.