Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусинова Рухшона Юнусовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогларда креатив ўз-ўзини бошқаришни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология бўйича (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Рsi69
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,  DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Уразова Марина Ботировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кудратуллаева Рухсора Бахтияровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак педагогларни креатив ўз-ўзини бошқаришнинг ижтимоий-психологик воситалари асосида шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларда креатив ўз-ўзини бошқаришни шакллантиришнинг “креатив”, “аналитик”, “коммуникатив”, “қадриятли” каби хусусиятлари аниқланган;
креатив ўз-ўзини бошқаришнинг самарали шаклланиши ва ривожланишида “субъектлилик”, “назариянинг амалиёт билан алоқаси”, “шахсий мақсад” ҳамда “касбий функция”лар психологик-дидактик принциплар сифатида асосланган;
креатив ўз-ўзини бошқаришнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёнига таъсир этувчи “тизимли”, “фаолиятли”, “праксеологик”, “аксиологик”, “методологик” компонентлари илк маротаба илмий жиҳатдан аниқланган;
креатив ўз-ўзини бошқаришнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида креатив мақсадларни танлаш, индивидуал ижодий, креатив имкониятларни англаш, ҳаракатларнинг таркиби ва изчиллиги тўғрисида тасаввурларни шакллантириш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак педагогларда креатив ўз-ўзини бошқаришни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак педагогларда креатив ўз-ўзини бошқаришни шакллантиришнинг “креатив”, “аналитик”, “коммуникатив”, “қадриятли” каби хусусиятлари аниқланганлигига доир илмий натижалар Психология ўқув-илмий марказидаги психологларнинг педагоглар билан ишлаш фаолиятида татбиқ қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 13 ноябрдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогларда креатив ўз-ўзини бошқаришни шакллантириш ва илмий жиҳатдан талқин қилишга ёрдам берган;
креатив ўз-ўзини бошқаришнинг самарали шаклланиши ва ривожланишида “субъектлилик”, “назариянинг амалиёт билан алоқаси”, “шахсий мақсад” ҳамда “касбий функция”лар психологик-дидактик принциплар сифатида асосланганлигига доир илмий янгиликлар Психология ўқув-илмий марказидаги психологлар фаолиятида татбиқ қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 13 ноябрдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада бу психолог кадрлар тайёрлаш ўқув курсида креатив ўз-ўзини бошқаришнинг самарали шаклланиши ва ривожланишини таъминлашга хизмат қилган;
креатив ўз-ўзини бошқаришнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёнига таъсир этувчи “тизимли”, “фаолиятли”, “праксеологик”, “аксиологик”, “методологик” компонентлари илк маротаба илмий жиҳатдан аниқланганлигига доир эмпирик маълумотлар Психология ўқув-илмий марказидаги психологларнинг педагоглар билан ишлаш фаолиятида татбиқ қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 13 ноябрдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада бу Марказ психологларига креатив ўз-ўзини бошқаришнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёни самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
креатив ўз-ўзини бошқаришнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида креатив мақсадларни танлаш, индивидуал ижодий, креатив имкониятларни англаш, ҳаракатларнинг таркиби ва изчиллиги тўғрисида тасаввурларни шакллантириш самарадорлиги исботланганлигига оид илмий хулосалар Психология ўқув-илмий марказидаги психологларнинг креатив ўз-ўзини бошқаришнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида креатив мақсадларни танлаш фаолиятида татбиқ қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 13 ноябрдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада бу психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган психологик тавсифномалар тузиш сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
креатив ўз-ўзини бошқаришнинг самарали шаклланиши ва ривожланишида “субъектлилик”, “назариянинг амалиёт билан алоқаси”, “шахсий мақсад” ҳамда “касбий функция”лар психологик-дидактик принциплар сифатида асосланганлиги доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг назария ва амалиёт билан боғлиқ фаолиятида татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги № 89-03-4851-сон маълумотномаси). Натижада педагогик фаолият хусусиятларини ўрганиш педагог ҳаёт фаолиятидаги креатив ўз-ўзини бошқаришнинг роли ва аҳамиятини баҳолаш имконини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish