Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанбаева Энажон Зарипбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий шерикликни такомиллаштириш механизмлари (ижтимоий-сиёсий таҳлил)», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Siyos20.
Илмий раҳбар: Муминов Алишер Гаппарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий  университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги, DSc.29.08.2017.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Аъзамжон Режабович, юридик фанлар доктори, профессор; Эрназаров Дилмурод Зухриддинович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш  жараёнида ижтимоий шерикликнинг ижтимоий-сиёсий механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқий соҳада кенг ишлатиладиган “ижтимоий шериклик” категориясининг таърифи сиёсий тушунчалар киритилиши орқали такомиллаштирилган ҳамда у сиёсий категория ҳам эканлиги асосланган;  
давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда бичмаркинг, краутфандинг, таймбанкинг, краутсорсинг, аутсорсинг каби замонавий технологиялардан фойдаланиш муҳим омил эканлиги очиб берилган;
мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда давлат+сиёсий партия, давлат+ННТ, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+ўзини ўзи бошқариш органлари каби форматларда ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш лозимлиги илмий асосланган;
Ўзбекистонда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликдан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан  (фуқаролик жамияти институтлари аъзолари ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада кучайтириш, давлат ва ННТлар ижтимоий ҳамкорлиги мониторингини олиб бориш каби) таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамиятни модернизациялаш шароитида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий шерикликни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳуқуқий соҳада кенг ишлатиладиган “ижтимоий шериклик” категориясининг таърифи сиёсий тушунчалар киритилиши орқали такомиллаштирилган ҳамда у сиёсий категория ҳам эканлиги доир ҳамда давлат ва ННТлар ижтимоий ҳамкорлиги мониторингини олиб бориш каби таклиф ва тавсиялардан тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2018 йил 25 июндаги 01-27/642-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларнинг жорий этилиши давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилган;
давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда бичмаркинг, краутфандинг, таймбанкинг, краутсорсинг, аутсорсинг каби замонавий технологиялардан фойдаланиш муҳим омил эканлигига оид ҳамда ижтимоий шериклик жамият асосий гуруҳлари муҳим ижтимоий-сиёсий қизиқишларининг рўёбга чиқарилиши, сиёсий барқарорликни таъминлайдиган ижтимоий-сиёсий муносабатлар алоҳида тури эканлигини ретроспектив таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ривожланиш  динамикаси бўйича таклифи Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятига жорий қилинган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 й. 25 майдаги 11/261-сон маълумотномаси). Фуқаролик жамияти ва ижтимоий шерикликнинг ўзаро алоқаси ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш вазифалари, уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга доир илмий таклифлар ижтимоий шериклик самарадорлигини тубдан юксалтириш имконини берган;
мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда давлат+сиёсий партия, давлат+ННТ, давлат+жамоат ташкилотлари, давлат+ўзини ўзи бошқариш органлари каби форматларда ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш лозимлигига доир доир фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2018 йил 18 июндаги 04-13/3210-сонли далолатномаси) ҳамда  “Етакчи” Ёшлар маркази ННТ (“Етакчи” ёшлар маркази ННТнинг 2018 йил  январдаги 01-17/9-сон маълумотномаси).  Диссертацияда ишлаб чиқилган 
илмий натижаларнинг жорий этилиши давлат субсидиялари, давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини такомиллаштириш асосида давлат бошқарув органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликдан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан  (фуқаролик жамияти институтлари аъзолари ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада кучайтириш, давлат ва ННТлар ижтимоий ҳамкорлиги мониторингини олиб бориш каби) таклиф ва тавсиялардан тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2018 йил 25 июндаги 01-27/642-сон маълумотномаси). Тадқиқотда ишлаб чиқилган ижтимоий шериклик моҳиятини англаш ва турли субъектлар ҳокимият тизимлари, касаба уюшмалари, иш берувчилар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантиришга оид таклифлар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши, ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва бошқа жабҳалардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, жамиятдаги эҳтимолли низоларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish