Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Динара Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Шаҳарсозликда маҳаллий ҳудуд ва марказларни тармоқлантириш», 18.00.02– Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.4.PhD/A6.
Илмий раҳбар: Рейимбаев Шухрат Саъдуллаевич, архитектура номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Салимов Арифжан Муслимович, архитектура доктори, профессор; Балгаев Абдисамат Балгаевич, архитектура номзоди,доцент. 
Етакчи ташкилот: ТошкентбошпланЛИТИ Давлат унитар корхонаси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий ҳудудлар ва марказлар тузилмасини шакллантириш принципларини тадбиқ этиш йўли билан Ўзбекистондаги шаҳарсозликка оид лойиҳалаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳарларнинг режавий структуралари етти даврда: қадимги (Вара), антик (дуал), ўрта асрлар (уч қисмли),  XIX аср (ҳалқасимон), колониал (нурсимон, икки стуктурали), социалистик (экстенсив), XXI аср (метаболик) да ривожланганлиги асослаб берилган;
шаҳарларнинг замонавий маҳаллий ҳудуд ва марказларининг шаклланишига даҳа, маҳалла, гузар, чорсу, раста, тим, хиёбон каби тарихий режавий-морфологик структуралар асос бўлганлиги аниқланган;
шаҳарсозликда маҳаллий ҳудуд ва марказларнинг ясси (туман, турар жой комплекслари, саноат ҳудудлари, боғлар ҳудуди), мажмуавий (ишбилармонлик ва маъмуриймарказлар, транспорт тугунлари, эркин иқтисодий ҳудудлар),чизиқли(савдо кўчалари ва туристик маршрутлари билан боғланган тарихий мажмуалар, соҳилбўйи ландшафтлар, бульварлар, аллеялар)каби асосий морфологик турлари мавжудлиги аниқланган;
Эски Тошкент ҳудудининг Ҳақиқат кўчасида жойлашган Ҳўжа Аҳрор Валий мажмуаси таркибидаги жомеъ ва маҳаллий масжидлар, мадраса, маҳалла чойҳонаси ҳамда қадимги Бинкетнинг шаҳристон девори ва дарвозасининг график реконструкцияс таклиф лойиҳалари яратилган;
маҳаллий ҳудудларда яшил йўлаклар ва белбоғлар шаклидаги кўкалам-зорлаштириш тизимини сегментсимон ва қобиқсимон тарзда ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқотнинг асосий ҳолатлари қуйидаги лойиҳалар ва ишларда тадбиқ  қилинган:
маҳаллий ҳудудларни реконструкция қилиш усуллари, барқарор шаҳарсозликнинг ривожланиш тамойиллари бўйича олинган натижалар Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ТошкентбошпланЛИТИ ДУК нинг 2017 йил 7 декабрдаги НПО-4542-сон маълумотномаси). Илмий натижа Тошкент шаҳрининг бош режаси концепциясини ишлаб чиқиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
шаҳарлардаги маҳаллий ҳудуд ва марказларни анъанавий меъморчилик асосида ривожлантириш бўйича олинган натижалар Ф.1-86 рақамли “Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш  қонуниятларини татқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги (2011–2016 йй.) фундаментал тадқиқотнинг “Замонавий шаҳарсозликнинг ривожланиш принциплари”, “Миллий мустақиллик ғояси асосида Ўзбекистон архитектураси ва шаҳарсозлиги шаклланиши қонуниятлари ва самарали ривожланиш принциплари” қисмларини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 89-03-1271-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши мустақиллик даври шаҳарсозлигининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш имконини берган;
ишбилармонлик марказлари ва транспорт ҳамда пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш бўйича олинган натижалар Бухоро вилояти Шофиркон шаҳри ва Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ингичка қўрғони бош режаларини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ бош лойиҳа-қидирув институтининг 2019 йил 24 апрелдаги 457-1/01-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари шаҳарларнинг инвестицион ва иқтисодий жозибадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий тузилмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish