Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияев Абдуманноп Абдурахимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тошкентнинг шаҳарсозлик ва меъморчилик маданияти», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.2.DSc/A3.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Хидоятов Темур Абрарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Исмаилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкентнинг қадимдан ҳозирги вақтгача бўлган вужудга келиш ва тараққиёт босқичларининг архитектура ва шаҳарсозлик тамойилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк ислом даврининг Бинкет (ҳозирги Тошкент шаҳри) ва Тошкент воҳасидаги Уштуркет, Банукет, Залтикет, Наукет номли йирик аҳоли пунктларининг урбанизациясига ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
араб географлари Истаҳрий ва Мақдусийларнинг маълумотлари асосида “Бинкет” ва “Мадина Шош”нинг таркибий қисмлари - арк, шаҳристон ва рабодларнинг турли даврлардаги режавий ривожланиш жараёни схемалари ишлаб чиқилган;
XIV аср охирида Тошкент шаҳар ҳудудида мудофаа иншоотлари: мустаҳкам қалъа, қўрғондеворлар, ҳарбий истеҳкомлар қурилиш жараёнларининг такомиллашуви Амир Темурнинг қурилиш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлганлиги аниқланган; 
Тошкент XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда аҳоли сони ва архитектуравий иморатларнинг қурилиш кўлами жиҳатидан энг йирик шаҳар (майдони 50 км2га яқин) эканлиги, шаҳарда 12 та асосий дарвозалардан ташқари 20 га яқин қопқалар мавжуд бўлганлиги аниқланган;
XX асрнинг иккинчи ярмига келиб шаҳарнинг чор Россияси даврида ажратилган эски ва янги қисмларининг режавий жиҳатдан уйғунлашганлиги, натижада шаҳарда умумий ягона марказнинг шаклланганлиги аниқланган;
Тошкент шаҳри ҳудудидаги Юнусобод Оқтепаси, Чилонзор Оқтепаси, Минг ўрик, Учтепа, Хонободтепа, Фозилтепа, Шоштепа шаҳарчалари ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган Хонқа, Қовунчитепа, Улкантойтепа, Чинозтепа, Ҳисортепа шаҳарчаларининг график реконструкция вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкентнинг шаҳарсозлик ва меъморчилик маданияти мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“Тошкентнинг эски шаҳар қисмини 2020 йилгача шаҳарсозлик жиҳатдан ривожлантириш ва қайта қуриш дастури” лойиҳа концепцияси доирасида ишлаб чиқилган “Тошкентнинг эски шаҳар қисми ретроспективаси ва маконий ривожланиш босқичлари” юзасидан олинган натижалар амалиётга тадбиқ этилган (“ТОШКЕНТБОШПЛАНЛИТИ” институтининг 2013 йил 28 январдаги НПО-351-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши қадимги манбаларда шаҳарнинг жойлашуви, шаҳарсозлик ечимларининг мувофиқлаштирилиши каби тушунчаларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш имконини берган;
Тошкент шаҳри боштарҳини ишлаб чиқиш концепциясининг “Тошкент шаҳрининг моддий-маданий объектлари муҳофазаси” юзасидан олинган натижалар амалиётда қўлланилган (“ТОШКЕНТБОШПЛАНЛИТИ” институтининг 2014 йил 03 январдаги НПО-09-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Тошкент шаҳарсозлигининг генетик асосларини белгилаш ҳамда шаҳарсозлик анъаналарининг қадимдан вужудга келганлиги ва тараққий этганлиги хусусида аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
Тошкент эски шаҳар қисмининг шаҳарсозлик ривожланиш бош схемаси, яъни тарихий-архитектуравий таянч тарҳи ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган (“ТОШКЕНТБОШПЛАНЛИТИ” институтининг 2014 йил 02 октябрдаги НПО-3026-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Тошкент шаҳарсозлигининг генетик асосларини белгилаш ҳамда шаҳарсозлик анъаналарининг қадимдан вужудга келганлиги ва тараққий этганлиги хусусида аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;  
Тошкент вилояти Чиноз тумани марказини ривожлантириш боштарҳи ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган (“ТОШКЕНТБОШПЛАНЛИТИ” институтининг 2016 йил 5 октябрдаги НПО-2887-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Тошкент вилояти шаҳарсозлигининг генетик асосларини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish