Sayt test rejimida ishlamoqda

Айматов Анварбек Абдиҳолиқовичнинг
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумиймаълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Самарқанд шаҳри тарихий турар жойларини сақлаш ва қайта тиклаш йўлларини такомиллаштириш», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.4.1.PhD/А21.
Илмий раҳбар: Салимов Орифжон Муслимович, меъморчилик фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.A.11.02. 
Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори; Мансуров Яшнар Мансурович, меъморчилик фанлари номзоди, доцент 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Санъатшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнингмақсади: Самарқанд шаҳри тарихий турар жой биноларини сақлаш, қайта тиклаш ва модернизациялаш борасида илмий-назарий ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта асрлар шаҳарсозлиги тарихида турар жой ва маҳаллалар меъморий композициялари антик давр (мил.авв. VI – мил. IV), ислом даври  (VII–XIII а.а.), темурийлар дари (XIV–XV а.а.), хонликлар даври (XVI–XIX а.а.), Чор россияси ва собиқ совет иттифоқи даври (XIX–XX а.а) ва мустақиллик даври каби эволюцион босқичларда шаклланганлиги аниқланган; 
турар жойлар архитектурасининг шаклланишига диний ва этник (ички ва ташқи ҳовли), табиий (ариқ, ҳовуз), ижтимоий-иқтисодий ва маиший (ҳунармандчилик устахоналари, кичик савдо дўконлари) омиллар таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
анъанавий турар жойларнинг ҳажмий-фазовий композицияси маҳалла марказининг яхлитлигини оширганлиги ва ўз навбатида, турар жой ва маҳалла марказлари комплекс тарзда шаҳар монументал ансамблларининг улуғворлигини намоён этганлиги исботланган;
ўрта асрларда анъанавий турар жойларнинг ҳудудий ўзига хос мезонлари улуғ ва терс айвонли, долонли (Хоразм), тобистон ва зимистон хонали (Бухоро), соябонли, берун ва дарун ҳовлили (Тошкент), ҳашамдор очиқ айвонли, ҳунармандчиликка оид хоналарнинг кўплиги (Самарқанд), қашқарча туридаги марказий хонали (Фарғона) кабилар аниқланган;
анъанавий турар жойлар структурасининг ривожланишида периметриал ёпиқ ҳовли ядро ролини бажарганлиги, унинг атрофида дарвозахона, далон, чорпоя, айвон, пешайвон, даҳлиз ва хоналар шаклланганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Самарқанд шаҳрининг тарихий турар жойларини сақлаш ва қайта тиклаш йўлларини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарихий турар жой уйларини сақлаш, қайта тиклаш ва модер-низациялашнинг назарий асослари юзасидан олинган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг 2019 йил 18 мартдаги 01-01/36-сон маълумотномаси). Илмий  натижанинг қўлланилиши Самарқанд эски шаҳар маҳаллаларини сақлаш қайта тиклаш, улардан замонавий мақсадларда фойдаланиш ва таъмирлаш тамойилларини амалий лойиҳаларда қўллаш имконини яратган; 
Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмлари ва буфер зонасидаги тарихий турар жойларни реабилитация қилиш, тарихий шаҳарнинг бош режаси бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар амалиётда қўлланилган. (Тошкент бош план лойиҳалаш ва илмий тадқиқот институти ДУКнинг 2019 йил 8-ноябрдаги ОГП-2459-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўл-ланилиши тарихий шаҳар турар жойларини сақлаш ва модернизациялаш бўйича маълумотлар базасини шакллантириш имконини яратган;
анъанавий турар жойларнинг эволюцион ривожланиши, структуравий ечими, ҳажмий-фазовий композицияси, ҳудудий ўзига хос мезонлари, турар жойларни шаклланишига таъсир кўрсатган омиллар бўйича олинган натижалар амалиётда фойдаланилган (Самарқанд вилояти Қурилиш Бош бошқармасининг 2019 йил 15 сентябрдаги 01-56-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши турар жойларни таъмирлаш ва модернизация қилишда анъанавий услублардан фойдаланиш имкониятини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish