Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Акмалжон Ҳамиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Немисзабон адабиётларда Шарқнинг буюк сиймолари талқини», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil336.
Илмий раҳбар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Лиходзиевский Анатолий Степанович филология фанлари доктори, профессор; Юсуб Ниязметович Исмаилов филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  немисзабон адабиётларда Ибн Сино, Беруний, Амир Темур ва Бобур Мирзо  ҳақида яратилган тарихий-адабий, илмий-оммабоп ва бадиий асарларни тадқиқ этиш орқали шарқнинг буюк сиймолари образини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немисзабон адабиётларга Шарқ адабий анъаналарининг кириб бориши ва тадрижий такомили далилланган;
немис адиби К.Х.Постелнинг “Темур ва Боязид” либреттосида Амир Темур образининг нафақат қаттиққўл, шафқатсиз саркарда, балки адолатли, саҳоватпеша хукмдор ҳамда кечиримли, бағрикенг инсон каби ижобий талқин этилгани исботланган;
немис адиблари И.Гёте, К.Эдшмид, КФранк. Т.Нагель асарларини қиёсан ўрганиш орқали Соҳибқирон шахсига нисбатан даҳшатли саркарда, ёвуз хукмдор каби нохолис ёндашувларнинг асл сабаблари аниқланган;
Амир Темур ва Бобур Мирзо образини яратишда муаллифларнинг бадиий маҳорати, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва ижодий индивидуаллиги очиб берилган;
М.Правдиннинг “Йўқдан бунёд бўлган салтанат” ва Ф.Вёртленинг “Бобур – Йўлбарс” асарларида Бобур Мирзо ҳаёти ва фаолиятига оид давлатчилик, ворисийлик билан боғлиқ, яъни Ҳиндистон тахтини Ҳиндолга қолдириш бўйича янги далиллар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Буюк сиймоларимизнинг немисзабон адабиётдаги талқинлари бўйича олинган натижалар асосида:
Шарқ адабий анъаналарининг Ғарб адабий анъаналарига таъсири, буюк сиймоларимизнинг немис адабиётидаги талқинлари хусусида олинган маълумот ва материаллардан НамДУ ва Норвегиянинг Осло Акерсхус университети билан ҳамкорликда амалга оширилган CPEALA–2012/10033 рақамли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 мартдаги 89-03-1181-сон маълумотномаси). Жорий этилган материаллар лойиҳа доирасидаги семинарларда Ғарб адабиётида Шарқ мавзуси ҳамда Ғарбда Беруний, Ибн Сино образи талқини ва илмий мероси бўйича илмий маърузалар ташкил этишда асос бўлган;
немисзабон адабиётда Беруний, Ибн Сино, Амир Темур ва Бобур Мирзоларнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тўғрисида яратилган асарлардан Наманган  вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи “Адабиёт ва санъат” бўлимида кўргазмали экспонат ташкил этилди (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 01-12-10-1714-сон маълумотномаси). Экспонатдан ўрин олган бадиий ва илмий-оммабоп асарлар музейга ташриф буюрганларга буюк сиймоларимизнинг немисзабон адабиётдаги талқинлари ҳақида янги ва қизиқарли маълумотлар берган;
Амир Темур ва Бобур Мирзо образларининг немисзабон адабиётда ижобий ёки салбий тасвирга эга эканлигини аниқлаш жараёнида немис адиблари томонидан яратилган асарларни ўрганиш орқали олинган маълумот ва хулосалардан Наманган вилоят телерадиокомпанияси “Нигоҳ” радиожурналида эфирга узатилган Амир Темур ва Бобур Мирзо ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Буюк сиймолар” эшиттиришини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 13 мартдаги 08-01-169-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот объекти қилиб олинган манбалар тингловчиларга буюк сиймоларимизнинг немисзабон ўлкалардаги эътирофи хусусида маълумотлар берган ҳамда эшиттиришнинг мазмунли ва оммабоп бўлишини таъминлаган; 
немис адабиётида Амир Темур образи талқини хусусида олинган натижалардан “Олмон – Ўзбек илмий жамияти” (Deutsch Usbekisches wissenschaftliche Gesellschaft)нинг семинар ва илмий кечаларида  қўлланилган (Олмон – Ўзбек илмий жамиятининг 2019 йил 25 июлдаги маълумотномаси, Германия). Тадқиқот материаллари семинар иштирокчиларига Амир Темур образининг немис адабиётида қай даражада холис ёки нохолис талқин этилгани ҳақида маълумотлар берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish