Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсубов Жалолиддин Қадамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Абу Наср Форобийнинг маънавий ахлоқий камолот ва шахс баркамоллиги ҳақидаги таълимоти», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fa128
Илмий раҳбар: Жакбаров Муҳаммаджон Турсунбоевич, фалсафа фанлари доктори    
Диссертация бажарилган муассасаноми: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05
Расмий оппонентлар: Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абу Наср Форобий ижодий меросида маънавий маданият ва шахс баркамоллиги муаммоларининг талқинига доир ахлоқий қарашларни илмий-фалсафий концепция сифатида таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Наср Форобий меросида маънавий маданият ва шахс баркамоллиги муаммоси ахлоқий англаш, ахлоқий ҳиссиёт, ахлоқий муносабатлар каби ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ ҳолда очиб берилган; 
Абу Наср Форобийнинг меросида илм ва ахлоқий фазилатнинг муштараклиги, ёшларнинг маънавий камолоти илм-фан ёрдами билан тарбияланадиган юксак интеллектуал ва ахлоқий қоидалар, инсонни донишманд ва олийжаноб шахсга айлантиришнинг маънавий-ахлоқий усуллари таълим ва тарбия уйғунлиги билан боғлиқ ҳолда очиб берилган;
Абу Наср Форобийнинг юксак маънавият, баркамол шахс тўғрисидаги таълимотидаги ахлоқий тамойиллар (адолатпарварлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик) ҳамда интеллектуал (ақллилик, зийраклик, зукколик), иродавий (чидамлилик, сабрлилик, матонатлилик) ва эмоционал (меҳр, муҳаббат, севги) сифатлар фалсафий нуқтаи-назардан асосланган;
Абу Наср Форобий фалсафий-маданий таълимотидаги баркамоллик категориясининг асосий компонентлари (бурч, масъулият, виждон, адолат, инсоф, диёнат) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абу Наср Форобийнинг маънавий ахлоқий камолот ва шахс баркамоллиги ҳақидаги таълимотини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
Абу Наср Форобий меросида маънавий маданият ва шахс баркамоллиги муаммоси ахлоқий англаш, ахлоқий ҳиссиёт, ахлоқий муносабатлар каби ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ ҳолда очиб беришга оид таклиф-тавсиялардан республика миқёсида ўтказилган “Ёш китобхон” танлови ва турли ёшлар фестивалларини ўтказиш, Ёшлар медия маркази томонидан тарғибот роликларини тайёрлаш, “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги тадбир ва “Келажак сен билан” хайрия тадбирини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йил 25 июндаги 04-13/3350-сон маълумотномаси). Бу таклиф ва тавсиялар ёшларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни буюк аждодларимиз илмий ва маънавий мероси билан яқиндан таништириш ва баркамол шахсни тарбиялаш ишларини тизимли ташкил этишга хизмат қилган;
Абу Наср Форобийнинг меросида илм ва ахлоқий фазилатнинг муштараклиги, ёшларнинг маънавий камолоти илм-фан ёрдами билан тарбияланадиган юксак интеллектуал ва ахлоқий қоидалар, инсонни донишманд ва олийжаноб шахсга айлантиришнинг маънавий-ахлоқий усуллари таълим ва тарбия уйғунлиги билан боғлиқ жиҳатларини очиб беришга доир ишлаб чиқилган илмий натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Олмазор туман бўлинмаси томонидан фойдаланилган, хусусан, ёшлар ўртасида юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, алломаларимиз маънавий меросини келажак авлодга етказиш, уни кенг миқёсда тарғиб қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини кучайтиришга хизмат қилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 3 октябрдаги 03/09-1331-сон маълумотномаси). Бу натижалар аҳолимиз, хусусан ёшларнинг юртимиз алломалари маънавий ва илмий меросини ўрганишга оид билимларини ошириш, улар маънавий-маърифий салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда мутафаккир ва алломаларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда улар меросини асраб-авайлаш каби кўникмаларни шакллантиришга эришилган;
Абу Наср Форобийнинг юксак маънавият, баркамол шахс тўғрисидаги таълимотидаги ахлоқий тамойиллар (адолатпарварлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик) ҳамда интеллектуал (ақллилик, зийраклик, зукколик), иродавий (чидамлилик, сабрлилик, матонатлилик) ва эмоционал (меҳр, муҳаббат, севги) сифатлар ёшларни аждодлар маънавий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга ижобий таъсир қилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йил 3 октябрдаги 04-13/4535-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар маънавиятини янада юксалтириш ва баркамол шахс сифатида шакллантириш ишларини самарали ташкил этишга эришилган;
Абу Наср Форобий фалсафий-маданий таълимотидаги баркамоллик категориясининг асосий компонентларига (бурч, масъулият, виждон, адолат, инсоф, диёнат) доир қарашлари бирламчи манбалар асосида очиб берилган хулосалар, таклиф ва тавсиялар борасидаги хулосаларидан “Фуқаролик жамияти” номли ўқув қўлланмасини тайёрлаш, “Фуқаролик жамияти фанидан тушунча ва атамалар луғати”да фуқаролик жамияти фанига оид янги тушунчаларга изоҳлар беришда фойдаланилган ҳамда “Фуқаролик жамияти”, “Фалсафа” ва “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанларидан маъруза матнларини тайёрлаш ва амалий машғулотларни ўтишда қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 октябрдаги 89-03-3751-сон маълумотномаси). Мазкур илмий-тадқиқот иши натижалари “Фуқаролик жамияти”, “Фалсафа” ва “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанлари мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish