Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязимбетов Марат Қудияровичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб тизимларни моделлаштиришнинг замонавий парадигмалари”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам : B2017.3. DSc/Fa125
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Маҳбуба Нуруллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Оксенгендлер Борис Леонидович, физика-математика фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб тизимларни моделлаштиришда ночизиқли-фрактал парадигмасининг методологик ролини ҳамда унинг жамият тараққиётини моделлаштиришдаги концептуал аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккабликнинг онтологик, гносеологик ва методологик жиҳатлари, мураккаб тизимларни моделлаштиришнинг замонавий парадигмалари (чизиқли парадигма, ночизиқли парадигма, фрактал парадигма), унинг ҳозирги мураккаб, ночизиқли, ноаниқлик оламда жамият тараққиётидаги концептуал аҳамияти асосланган;
мураккабликни билишда моделлаштириш методининг концептуал хусусиятлари (акс эттириш, адекватлик, соддалаштириш, ахборот бериш, билиш, ресурсни тежаш, тизимлилик, прогнозлаш ва ҳ.к.) очиб берилган;
мураккаб тизимларни моделлаштиришда чизиқли парадигманинг бир томонламалиги кўрсатиб берилган ва ночизиқли ҳамда фрактал парадигмаларининг мураккаб тизимларни моделлаштиришдаги концептуал аҳамияти асосланган;
Ўзбекистоннинг ривожланишида мураккаблик, ночизиқлик, фракталликнинг намоён бўлиши хусусиятлари (ривожланишда хилма-хиллик, кўпвариантлилик, ноаниқлик, номувозанатлилик, ўз ўзича ташкилланиш, бутун ва қисм ўхшашлиги) кўрсатилган. Мураккаб ночизиқли жараёнларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз ривожланишидаги янги босқичнинг (бифуркацион жараёнда) аттрактори (тараққиёт модели) эканлиги концептуал-фалсафий жиҳатдан асосланган;
жамият ривожланишининг чизиқлилик, ночизиқлилик (синергетик), цикллик, фракталлик моделларининг назарий-методологик моҳияти кўрсатиб берилган ва мураккаблик парадигмаси негизида Ўзбекистон ривожланиши жараёнига адекватли модели очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мураккаб тизимларни моделлаштиришнинг замонавий парадигмалари бўйича ишлаб чиқилган фалсафий-методологик таклиф ва тавсиялар асосида:
мураккабликнинг онтологик, гносеологик ва методологик жиҳатлари, мураккаб тизимларни моделлаштиришнинг замонавий парадигмалари, унинг ҳозирги мураккаб, ночизиқли, ноаниқлик оламда жамият тараққиётидаги концептуал аҳамиятига оид хулоса ва натижаларидан А-1-92 “Авестони тизимли тадқиқ этиш ва “Зардуштийлик Хрестоматиясини” нашр этиш” (2015-2017 йиллар) мавзуидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 21 май 89-03-1961 сон маълумотномаси). Натижада ўқув қўлланманинг мазмунини такомиллаштиришга ва ўқиш сифатини оширишга хизмат қилган;   
мураккабликнинг онтологик, гносеологик ва методологик жиҳатларига оид янгилигидан мамлакатимизда маънавий фаолиятларни тўғри ташкил этишда, самарали натижаларни олишда, маънавиятни мураккаб тизим сифатида олиб қараш, маънавият тизимидаги муаммо бу тизимли муаммо эканлиги, маънавият соҳасидаги муаммоларни бартараф этишда фрагментал тафаккурга эмас, балки тизимли тафаккурга асосланши лозимлиги ҳақидаги хулоса ва тавсиялардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 23 май, 04-13/2416 сонли маълумотномаси). Ёшлар ўртасида маънавий ва маърифий ишларниниг самарадорлигини оширишга ўз ифодасини топган;
Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида мазкур диссертация ишининг хулоса ва натижаларидан жумладан, мураккабликнинг онтологик, гносеологик ва методологик жиҳатлари, мураккаб тизимларни моделлаштиришнинг замонавий парадигмалари, жумладан ночизиқли ва фрактал парадигмасининг мураккаб тизимларни моделлаштиришдаги методологик ролининг илмий-назарий асосларига доир унинг ҳозирги мураккаб, ночизиқли, ноаниқлик оламда жамият тараққиётидаги концептуал аҳамияти яхлит ҳолда ўрганилган; ва жамият ривожланишининг чизиқлилик, ночизиқлилик (синергетик), цикллик, фракталлик моделларининг назарий-методологик моҳияти кўрсатиб берилган ва мураккаблик парадигмаси негизида Ўзбекистон ривожланиши жараёнига адекватли модели аниқланган, - деган илмий янгиликларидан мамлакатмиз худудида ўтказиладиган тадқиқотларда ҳамда ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда илмий назарий манба нуқтаи-назардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтининг 2019 йил 16-апрель, 02/412 сон маълумонтомаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётини илмий-фалсафий жиҳатлардан ёндашувга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг ривожланишида мураккаблик, ночизиқликнинг намоён бўлиши хусусиятлари урганилган, - деган илмий     янгилиги, унинг мазмуни ва моҳияти, аҳамияти, методологик жиҳатларига боғлиқ бўлган талабларни Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати либерал-демократик партияси ўз фаолияти жараёнида тадбиқ этган, шу соҳадаги фаолиятларни илмий-методологик асосланган ҳолда олиб бориш имконини берган.  
Диссертация ишидаги хулоса ва натижалардан, таклиф ва тавсифлардан фойдаланилди ва истиқбол режаларига киритиш лозимлиги инобатга олинган. Масалан, либерал-демократик ғоя ва қадриятларни кенг омма онгига сингдириш, бу борада ҳар томонлама чуқур ўйланган ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб боришда муҳитнинг ночизиқлилиги ва мураккаблиги хусусиятларини инобатга олиш, ривожланиш жараёни доим ҳам чизиқли, равон, текис кечмаслиги, балки унда муайян нотекисликлар, мураккабликлар, ноаниқликлар ҳам кузатилиши ҳақидаги ғоялар партия фаолиятида методологик йўналиш бўлиб хизмат этган. (Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати либерал-демократик партиясининг 2019 йил 12 апрель 01-27/299 сонли маълумотномаси). Натижа Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати либерал-демократик партияси ўз фаолиятини амалга оширишда концептуал аҳамият касб этган.
мураккабликнинг онтологик, гносеологик ва методологик жиҳатлариҳамда мураккабликни билишда моделлаштириш методининг концептуал хусусиятларига оид илмий янгиликларидан маъанвий-маърифий ишларни самарали ташкиллаштиришда концептуал-методологик ёндашув бўийча илгари сурилган амалий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “2018 йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўчимча чора-тадбирлар дастур”нинг, VII “Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишлари” 51-банди “Жамиятдаги, айниқса, ёшларда фуқаролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш” мавзусида илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 29 май 02/09-646-19 сонли далолатномаси). Тадқиқот ишида ишлаб чиқилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар, таҳлил ва талқинлардан тарғибот-ташвиқот ишларининг натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish