Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Муниса Сабировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги музейлаштирилган объектларда туризмнинг шаклланиши ва ривожланиш истиқболлари (ХХ аср II ярми–ХХI аср бошлари)», 17.00.06– Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш,  таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tar 448.
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Мадраимов Абдумажид Абдураимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XX асрнинг иккинчи ярми–XXI аср бошларида Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги музейлаштирилган объектларда туризмнинг шаклланиши, ривожланиши ва тараққиёт тамойилларини тизимли очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет даврида туризмдан келадиган даромадни асосан марказ манфаатларига хизмат қилганлиги, Ўзбекистонда мавжуд туристик бюролар фақатгина белгиланган шаҳарлар кесимидаги ёдгорликларнинг 40-50% ни қамраб олганлиги, улардан тўлақонли фойдаланиш учун имконият яратилмаганлиги, натижада бу ҳолат республикадаги маданий туризм ривожига салбий таъсир этганлиги аниқланган;
республикадаги маданий туризм дастурлари «Интурист» акциядорлик жамияти томонидан белгиланиб, локал хусусиятлар ҳисобга олинмаганлиги, кўплаб тарихий шаҳарларнинг туризм географиясига киритилмаганлиги, туристик маршрутлар совет мафкураси асосида ягона тизимга мослаштирилганлиги, шунингдек, хорижлик сайёҳлар учун муҳим бўлган миллий, этнографик хусусиятлар инобатга олинмаганлиги очиб берилган;
мустақиллик йилларида республика музейлари ва музейлаштирилган объектлар қамровида рўй берган замонавий ахборотлаштириш тизими, мультимедиа ва аудиогид воситаларидан фойдаланиш, виртуал музей дастурларини такомиллаштириш, музейларда сайёҳликни ривожлантириш бўйича «VERUM QR» лойиҳаларининг жорий этилиши, кўчмас объектларни музейлаштириш тизимини такомиллаштириш орқали скансен музейлар, корпоратив музейлар, экомузейлар яратиш имконияти мавжудлиги асослаб берилган;
музей туризмини ривожлантириш истиқболларига оид тавсиялар йирик марказий музейларда «Музей менежменти ва туризм» бўлимини очиш, CUSEUM – халқаро сайёҳлик мобил-илова платформасига Ўзбекистон музейларини киритиб, сайёҳлар томонидан берилган иқтибосларни аниқлаштирган ҳолда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида музей-қўриқхоналар барпо этиш орқали Ўзбекистонда сайёҳлик имкониятларини ривожлантириш, маданий туризм дестинацияси қамровини кенгайтириш каби имкониятлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидаги музейлаштирилган объектларда туризмнинг шаклланиши ва ривожланиши масалаларини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар қуйидаги йўсинда жорий этилган:
Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси, Хива «Ичан Қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳамда Самарқанд давлат бирлашган тарихий – меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг музейлаштирилган объектларида туризмни ривожлантиришга оид илмий ҳужжатлар ва фотожамланмалар Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги «Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод Ватан» экспозициясининг «Ўзбекистонда туризм тараққиёти» ва «Ўзбекистонда маданият ва маърифат» бўлимлари шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 13 февралдаги 3/1255-401-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришга кўмак бериб, музей экспозициясини такомиллаштириш, мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган;
туризмни ривожлантиришда инновацион ғояларни татбиқ этиш истиқболлари Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида сайёҳлар учун театрлаштирилган томошалар дастури, халқ ўйинлари ва урф-одатларни  намойиш этувчи маданий тадбирлар, замонавий халқ ҳунармандларининг кўргазма ярмаркалари ташкиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 0111-08-3894-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчилар орасида миллий маданий меросни кенг тарғиб этишга, белгиланган вазифалар ижросини амалиётга татбиқ қилишга эришилган;
Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги музейлаштирилган объектларда туризмнинг шаклланиши ва ривожланиш истиқболлариига оид илмий натижалардан ЮНЕСКОнинг «Музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш» лойиҳаси доирасида 2015 йил нашрга тайёрланган дарслик мавзуларини ёритишда ҳамда Музейшунослик йўналиши бакалавриат босқичига мўлжалланган «Ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш» ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2018 йил 5 декабрдаги 0309/430-1984-сон маълумотномаси). Улар музей туризми  билан боғлиқ мавзуларни тайёрлаш, уларни бирламчи манбалар асосида бойитиш,  музей иши асослари ҳамда тарихий-назарий масалалари борасида илмий хулосаларни кенгайтиришда қўлланилган;
    совет даврида туристик тизим, мавжуд туристик бюролар фаолияти тарихий  шаҳарлардаги ёдгорликлар, республикадаги маданий туризм ривожи бўйича ҳужжатлар факсимиляцияси, таржимаси, хариталар ва туризм тизимига оид янги манбалардан   Ўзбекистон тарихи давлат музейининг «Совет ҳокимияти даврида Ўзбекистон» бўлимини мазмунан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 8 июлдаги 3/1255-1897-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг музей экспозицияларига жорий этилиши совет даврида туризмнинг ўрни, туризм бошқарув тизимидаги ўзига хос хусусиятлар, хусусан, туристик бюроларнинг  фаолияти ва коммунистик маданият сиёсатида уларнинг иштирокини тарихий манбалар асосида очиб беришга хизмат қилган;
    туризм истиқболларига қаратилган илмий хулосалардан музейлаштирилган объектлар тавсифи, меъморий безаклари ҳамда методлари бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида замонавий услубдаги ахборот базасини шакллантириш ва QR-кодлар билан таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 22 июлдаги 03-22/5510-сон маълумотномаси). Натижада республика сайёҳлик ҳудудларидаги музейлаштирилган объектларда хизмат кўрсатиш ҳамда музей туризмини ривожлантириш амалиётининг самарали механизмини йўлга қўйишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish