Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонова Дилафруз Абдирашидовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жаҳоннинг йирик музейларида Ўзбекистонга оид коллекцияларнинг шаклланиши ва уларни комплектлаш тамойиллари”, 17.00.06–Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1DSc/Tar 228.
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc. 27.06.2017.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Ваҳобович, тарих фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳоннинг йирик музейларида Ўзбекистонга оид коллекцияларнинг шаклланиш жараёнлари, комплектлаш тамойилларини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳоннинг йирик музейларида Ўзбекистонга оид коллекцияларнинг ўрин олишининг тарихий аспектлари: этнографик дала тадқиқотлари, археологик экспедициялар, коллекционерларнинг фаолияти натижасида шаклланиб,  Ватан тарихининг барча даврларини ўзида акс эттирадиган юксак моддий-маданий мерос сифатида  намоён бўлаётганлиги  кўрсатиб берилган;
Ўзбекистонга оид ашёларнинг хориж музейлари фондларига тарқалиши  Тошкентда 7 марта ўтказилган Умумроссия ва 10 марта жаҳон миқёсидаги бадиий кўргазмалар, мақсадли ташкил этилган экспедициялар ҳамда соҳага ихлосманд хорижлик коллекционерлар томонидан амалга оширилиб, натижада ноёб моддий-маданий ёдгорликлар Россия Федерацияси, Буюк Британия, Германия, АҚШ, Эрон, Туркия каби давлатлардаги музей, кутубхоналар билан бирга шахсий коллекцияларни ҳам бойитишга хизмат қилганлиги аниқланган;
Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган нодир қўлёзмалар, ноёб амалий санъат намуналари, миниатюра асарлари, нумизматик ашёлар ва табаррук буюмлар  каби тарихий-маданий ёдгорликлар жаҳон музейларида ислом санъати моддий ва маънавий ютуқларини акс эттиришда муҳим манбавий асос  бўлиши билан бирга мазкур экспонатлар миллий-анъанавий меросдан умуминсоний қадриятларга айланганлиги исботланган;
бугунги кунда дунё музейлари фондларида Ўзбекистонга оид коллекциялар ўзбек халқи маданий меросининг ажралмас қисмига айланган бўлса-да, уларнинг  «Ўрта Осиё санъати бўлими», «Ислом санъати бўлими», «Шарқ санъати бўлими» номлари билан комплектлаштирилганлиги ва  экспонатларнинг бу ном остида сақланиши умумий, чалкаш мазмунни келтириб чиқарганлигини ҳисобга олган ҳолда, бу фондларни «Ўзбекистонга оид коллекция» деб аталиши мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки йилларидан маданий меросни асрашга қаратилган халқаро конвенцияларга қўшилган бўлса-да, ўтган йиллар мобайнида соҳага оид қонунчиликда шахсий коллекционерлик фаолиятини ривожлантиришга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги мамлакатдаги музей фондларини янада бойитиш ишларини оқсашига сабаб бўлаётганлиги жаҳон тажрибаси, коллекционерлар билан ўтказилган социологик сўровнома натижалари орқали ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жаҳоннинг йирик музейларида Ўзбекистонга оид коллекцияларнинг шаклланиши ва уларни комплектлаш тамойилларига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Жаҳоннинг йирик музейларида Ўзбекистонга оид коллекцияларнинг шаклланиши ва уларни комплектлаш тамойилларига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
жаҳоннинг йирик музейларида этнографик,  маданиятшунослик тадқиқотлари, музейшунослик экспедициялари, коллекционерларнинг фаолияти натижасида Ўзбекистонга оид коллекцияларнинг ўрин олиши билан боғлиқ масалалар бўйича олинган илмий натижалар ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида 2012-2016 йилларда амалга оширилган Ф1-ФА-1-14646 «Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожланишини ўрганишнинг умумбашарий аҳамияти» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш агентлигининг 2017 йил 31 январдаги ФТК-03-13/99 - сон маълумотномаси).  Тадқиқот  натижасида тўпланган Россия, Европа, Осиё давлатлари музей ва кутубхоналарида сақланаётган  қўлёзмалар, коллекциялар, экспонатлар ва улар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар хусусида янгича тарихий тафаккурни шакллантиришга хизмат қилган;
дунё музейлари фондларида  Ўзбекистонга оид сақланаётган нодир қўлёзмалар, ноёб амалий санъат намуналари, миниатюра асарлари, нумизматик ашёлар ва табаррук буюмлар  каби тарихий-маданий ёдгорликларида шаклланиши билан боғлиқ илмий натижалар Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан тақдимот, 2016 йил 25 майда Франциядаги Ўзбекистон элчихонасида, 26 майда эса Нидерландиядаги Лейден университетида ўтказилган илмий конференция ҳамда  фотокўргазма жараёнида «Жаҳон хазиналаридаги темурийларга оид жавоҳирлар» мавзуларини жиҳозлаш ва шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси томонидан берилган 2016 йил 25 майдаги ва Нидерландиядаги Лейден университетининг 2016 йил 27 майдаги маълумотномалари). Бу эса хорижликларга дунё музейларида сақланаётган Ўзбекистонга оид ашёлар тўғрисида маълумот бериш, темурийлар даври ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни бирламчи манбалар асосида чуқурроқ ёритиб бериш, музейларда моддий маданий мероснинг шаклланиши миллатлараро муносабатларнинг цивилизацион ривожланиш кўприги сифатида таништириш имконини берган; 
жаҳон музейларида  «Ўрта Осиё санъати бўлими», «Ислом санъати бўлими»,   «Шарқ санъати бўлими» номлари билан комплектлаштирилган  темурийлар даврига оид экспонатларнинг фотосуратлари ва муляжлари ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида “Жаҳон хазиналаридаги темурийларга оид жавоҳирлар” номли бўлимини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил, 8 июлдаги маълумотномаси). Бу музей фондини янги маълумотлар ва ашёлар билан тўлдирилиш, ёш авлодни унутилаётган тарих саҳифаларидан бохабар этиш ва аждодлар меросига фахр-ифтихор туйғуларини янада ортишида  муҳим омил бўлиб хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish