Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёров Салим Мусурмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятлари ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари (Ўзбекистон мисолида, 2010 йилдан кейинги давр)”, 10.00.09–Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil 251.
Илмий раҳбар: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.30.08.2018.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор; Нишонова Гулнора Усмоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши ва нашрларнинг амалиётга самарали татбиқ этишга тайёрлиги даражасини медиаконвергенция шароитида ёритиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
медиаконвергенциянинг тадрижий тараққиётида Ғарб кўпроқ универсаллашув ва ижодий хилма-хилликка, Шарқ эса  анъаналар ва урф-одатларга таяниши конкрет мисолларда илмий жиҳатдан асослаб берилган;
конвергент таҳририятларнинг бугунги кунда шаклланиш жараёнлари ретроспектив таҳлил ва идентификация қилинган;
Ўзбекистон медиа муҳитида конвергент таҳририятни самарали шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий моделлари, унинг тузилмавий хусусиятлари ишлаб чиқилган; 
медиаконвергенция  шароитида ОАВнинг шакли, услуби ва мазмунини тақдим этишга доир асосий талаблар шакллантирилган; 
«янги медиа» аудиторияси учун рақобатлаша оладиган «универсал журналист»га оид энг муҳим профессионал тавсия ва талаблар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятлари ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари бўйича олинган илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар асосида: 
Ўзбекистонда конвергент таҳририятни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича таҳлиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Правда Востока» газетаси таҳририяти томонидан кенг фойдаланилган (2019 йилнинг 18 январ санасидаги 19-сонли баённома билан тасдиқланган жорий этиш далолатномаси). Натижада «янги медиа» аудиторияси учун рақобатлаша оладиган «универсал журналист» тайёрлаш ишларининг йўлга қўйилиши ҳамда нашрнинг веб-сайти  (http://pv.uz) тўлиқ янгиланишига хизмат қилган;
конвергент ОАВ аудиториясининг ахборот эҳтиёжлари, нашрлар ўқувчилари билан самарали мулоқотни йўлга қўйишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Сенати ва Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти томонидан фойдаланилган (Халқ Сўзи газетаси таҳририятининг 2019 йил 5 апрелдаги 92-сон маълумотномаси). Натижада газеталар веб-сайтлари (http://xs.uz ва http://narodnoeslovo.uz) янгиланишига ва таҳририят журналистларининг малакасини ошириш бўйича ишларнинг йўлга қўйилишига хизмат қилган;
конвергент таҳририятларнинг шаклланиш жараёнлари бўйича таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Сенати ва Вазирлар Маҳкамасининг «Овози тоҷик» газетаси журналистларининг билим ва кўникмаларини ошириш ва нашр веб-сайтини (http:// ovozitojik.uz) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар маҳкамаси Овози тоҷик газетаси таҳририятининг 2017 йил 11 сентябрдаги 85-сон хати). Натижада ходимларнинг техник ва коммуникатив воситалардан фойдаланиш кўникмаларини янада оширишга хизмат қилган;
Конвергенция  шароитида оммавий ахборот воситаларининг шакли, услуби ва мазмунини тақдим этишга доир асосий талабларни шакллантириш бўйича тавсиялардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан илмий-амалий манба сифатида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 24 сентябрдаги 01/414-1-сон маълумотномаси). Натижада институт томонидан журналистлар фаолиятининг ижодий ва техник чексизлигини ўрганиш ҳамда уларнинг янги билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ижтимоий тармоқларда иш юритишда самарадорликка эришишга доир ишларнинг йўлга қўйишилига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish