Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Рустам Ғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XIX асрнинг иккинчи ярмида Бухорода ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг илмий-назарий таҳлили (Аҳмад Донишнинг сиёсий қарашлари мисолида)», 23.00.01–Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ss20.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Полванов Неъматжон Тўраевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро амирлигида XIX асрнинг иккинчи ярмида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнларни Аҳмад Донишнинг сиёсий қарашлари ва ғоялари асосида бугунги кун нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX аср иккинчи ярмида Бухоро амирлигида мустамлака шароитида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар сиёсий институционал тизим ва бошқарув механизмлари (давлат ҳокимияти, қонунчилик тизими, бошқарув идоралари, ҳуқуқий меъёрлар, ҳокимият тузилмалари, сиёсий режим) очиб берилган; 
Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий ҳаётида илдиз отган салбий (тамагирлик, мансабни суиистеъмол қилиш, кадрлар қўнимсизлиги, уруғ-аймоқчилик, табақавий, тоифавий ва диний зиддиятлар каби) омилларни бартараф этиш борасида мутафаккир томонидан илгари сурилган яъни лавозимга қўйишда насл-насабига, тажрибасига, обрў-эътиборига айниқса, сайланиши лозимлигига оид ғоялари илмий жиҳатдан асосланган;
Аҳмад Донишнинг жамиятни бошқарув ҳақидаги концепциялари  (сиёсат, адолатли ҳукмдор, давлат ва жамиятни идора қилиш, мудофаа тизими ҳамда ташқи сиёсат) моҳиятидан келиб чиқиб мутафаккирнинг сиёсий феномин эканлиги очиб берилган;
мутафаккирнинг давлат бошқарувини модернизациялаш ва ривожлантиришга оид (тенглик, легитимлик, парламентаризм, сайлов, ижтимоий ҳимоя, ҳамжиҳатлик кабилар тўғрисидаги) қарашларининг бугунги кундаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва жамиятни демократлаштиришга доир ислоҳотлар билан ҳамоҳанг эканлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Бухорода ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг илмий-назарий таҳлили бўйича олинган натижалар асосида: 
XIX аср иккинчи ярмида Бухоро амирлигида мустамлака шароитида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар сиёсий институционал тизим ва бошқарув механизмлари (давлат ҳокимияти, қонунчилик тизими, бошқарув идоралари, ҳуқуқий меъёрлар, ҳокимият тузилмалари, сиёсий режим) илмий назарий асосларда тадқиқ этилган хулосалардан ҳамда Аҳмад Донишнинг сиёсий қарашлари билан боғлиқ маълумотлардан олий ўқув юртларининг бакалавриат таълими йўналишларида ўқитилаётган “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Фуқаролик жамияти”, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши ўқув режасидаги “Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи” ва “Жаҳон сиёсий-мафкуравий таълимотлар тарихи” каби фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 декабрдаги 89-03-4482-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот иши натижалари мазкур фанларни ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган; 
Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий ҳаётида илдиз отган салбий (тамагирлик, мансабни суиистеъмол қилиш, кадрлар қўнимсизлиги, уруғ-аймоқчилик, табақавий, тоифавий ва диний зиддиятлар каби) омилларни бартараф этиш борасида мутафаккир томонидан илгари сурилган яъни лавозимга қўйишда насл-насабига, тажрибасига, обрў-эътиборига айниқса, сайланиши лозимлигига оид ғоя ва қарашлар тизимига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолияти самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2018 йил 27 декабрдаги 01-801-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида Аҳмад Донишнинг инсон ҳуқуқлари, адолатли давлат бошқаруви ва жамиятни идора қилишдаги ислоҳотчилик ғоялари, миллий менталитетни сақлаш, хусусан, мустақилликни қадрлаш тафаккурини бойитишда ўтмишдаги мутафаккирларнинг илмий меросини ўрганиш, маънавий юксалиш ва ёш авлод тарбияси, шунингдек, ўтмишдан замонавий жамиятга мерос бўлиб ўтган ижобий жиҳатларни ҳамда ҳозирги жамиятни ривожлантириш юзасидан ва келажакда амалга ошириладиган жараёнлар учун дастурлар ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган;
Аҳмад Донишнинг жамиятни бошқарув ҳақидаги  концепциялари  (сиёсат, адолатли ҳукмдор, давлат ва жамиятни идора қилиш, мудофаа тизими ҳамда ташқи сиёсат) моҳиятидан келиб чиқиб мутафаккирнинг сиёсий феномин эканлигига доир хулосалар ҳамда Аҳмад Дониш шахсиятига хос қирралар, қўлёзма асарлари ва улардаги қимматли маълумотлар Бухоро Давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 10 январдаги 01-12-10-127-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалардан Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасининг истиқболли иш режаси ҳамда илмий лойиҳалари бажарилишида, турли семинарлар, тарғибот материаллари, дебат ва давра суҳбатларида фойдаланилган ҳамда кўргазмаларда амалиётга татбиқ этилган ҳужжатлар фонди бойитилишига ҳисса қўшган;
мутафаккирнинг давлат бошқарувини модернизациялаш ва ривожлантиришга оид (тенглик, легитимлик, парламентаризм, сайлов, ижтимоий ҳимоя, ҳамжиҳатлик кабилар тўғрисидаги) қарашларининг бугунги кундаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва жамиятни демократлаштиришга доир ислоҳотлар билан ҳамоҳанг эканлиги доир қарашлари ва сиёсий-маънавий мероси, ёш авлодда фан ва маданиятга эътибор туйғуларини тарбиялашига қаратилган ғоялари, ҳарбий соҳада ислоҳотларни амалга ошириш, ташқи сиёсат масалалари, фуқаролик жамиятини барпо этиш, парламент бошқаруви ҳақидаги тавсия ва таклифлари бўйича Бухоро телеканалининг “Менга сўз беринг”, “Муносабат”, “Ассалом, Бухоро” ҳамда “Паёми рўз” телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 24 январдаги № 02-15/256-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунини мукаммал ва илмий далилларга бой бўлишида, шунингдек, кўрсатувлар илмий-оммабоплигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish