Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупалиев Баходир Кахрамановичнинг

докторликдиссертациясиҳимоясиҳақидаэълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини – қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини аккредитациялашнинг услубий ёндошуви ва тиббий-ташкилий чора-тадбирларини такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: LA №0001275-сон гувохнома.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.Tib289

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Абдумурат Саттарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайбергенов Абдулла Маткаримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади. қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини аккредитациялашнинг услубий ёндашуви ва тиббий-ташкилий чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: тиббий хизмат кўрсатиш сифат даражасини объектив баҳолаш юзасидан қишлоқ врачлик пунктлари аккредитациясининг индикаторлари ва стандартлари (тиббий ёрдамни ташкил қилиш, бошқариш ва молиялаштириш самарадорлиги; кадралар билан таъминланганлик; моддий-техник база; ахборот-ресурс базаси) ишлаб чиқилган;

ҚВПлардаги патронаж хамшираларнинг фаолияти самарадорлигини ва кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;

ҚВПнинг ҳар бир ходимининг функционал вазифаларини бажариши ва сифат кўрсаткичларга (бириктирилган аҳолининг қатновлар сони; ижтимоий аҳамиятга молик касалликларнинг кечикиб қўйилаган ташҳислар сони; аҳоли соғлиғининг ҳолати ва касалланиш кўрсаткичлари; моддий-техник базаси ва инфраструктураси) асосланган ҳолда ҚВПларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;

ҚВПлар фаолиятини марказий туман кўп тармоқли поликлиникалари томонидан самарали мувофиқлаштиришнинг такомиллашган тизими ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини аккредитациялашнинг услубий ёндашуви ва тиббий-ташкилий чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини такоиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сон “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 11 сентябрдаги 02/08-сон маълумотномаси). Натижаларинг жорий қилиниши алоҳида меҳнат шароитлари учун ҚВПда фаолият кўрсатаётган шифокорларга тариф ставкасига 25% миқдорида махсус устама жорий этиш, белгиланган қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиш, ҳамда  ҚВПларнинг патронаж тиббий ҳамшираларига узлуксиз иш стажи учун максимал устама миқдори тариф ставкасининг 20 фоизидан 40 фоизигача ошириш имконини берган; 

ҚВПнинг янги штат нормативлари бўйича таклифлар тегишли ҳужжатлар доирасида тасдиқланган (Молия вазирлигининг 2014 йил 3 мартдаги 18-13-08/26-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2014 йил 2 мартдаги 2-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 мартдаги 06-3/102-1-сон қўшма қарорлари). Ишлаб чиқилган таклифлар ҚВП ходимлари штат нормативларига тегишли ўзгартиришлар киритиш имконини берган;

«ҚВП патронаж тиббий ҳамшираларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг бўйича баҳолаш тартиби тўғрисидаги» (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 28 мартдаги 10 ва 26-сон қўшма қарори) ҳамда «ҚВП фаолиятини рейтинг бўйича баҳолаш тартиби тўғрисидаги» вақтинчалик низомлар (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 5 январдаги йўриқномаси), «ҚВПни аккредитация қилиш учун қўлланма» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 14 майдаги 136-сон протоколи), «Тажриба аккредитацияси учун ҚВПни ўзини ўзи баҳолаш мезонлари»  ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. ҚВП патронаж тиббий ҳамшираларининг ишлари самарадорлигини рейтинг бўйича баҳолашга доир ишларнинг натижалари 5 та тумандаги 96 та ҚВПда, ҚВП фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир ишларнинг натижалари эса – республиканинг 18 та туманидаги 319 та ҚВПда жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish