Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатов Икболжон Адилжоновичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқариш тизимини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt607.
Илмий раҳбар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Равшанжон Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш тизими ишлаб чиқаришнинг замонавий техник-технологик таркибини шакллантиришни таъминловчи инновацион лойиҳалар бўлимини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш даражасини баҳолаш усули менежмент самарадорлиги, маҳсулот сифати, сотиш ҳажми, нарх даражаси ва бозор улуши билан боғлиқ омилларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш механизми рақобатбардошликни бошқариш даражасини интеграл баҳолаш, рақобатда устунлик стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни мониторинг қилиш жараёнларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш стратегияси маҳсулот таннархининг оптимал таркибий тузилмасини белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқаришнинг замонавий техник-технологик таркибини шакллантиришни таъминловчи инновацион лойиҳалар бўлимини ташкил этиш асосида такомиллаштириш бўйича  таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхоналардан «Dream day textile» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 2 майдаги 04/06-2679-сон маълумотномаси). Натижада «Dream day textile» масъулияти чекланган жамиятининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 7,5 фоизга оширишга эришилган;
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш даражасини баҳолаш усулини менежмент самарадорлиги, маҳсулот сифати, сотиш ҳажми, нарх даражаси ва бозор улуши билан боғлиқ омилларни интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича  таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхоналардан «Қуватекстил» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг рақобатбардошлигини бошқариш фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 2 майдаги 04/06-2679-сон маълумотномаси). Натижада «Қуватекстил» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг бозор улушини 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 2,3 фоизга оширишга эришилган;
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш механизмини рақобатбардошликни бошқариш даражасини интеграл баҳолаш, рақобатда устунлик стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни мониторинг қилиш жараёнларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхоналардан «Қуватекстил» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг рақобатбардошлигини бошқариш амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 2 майдаги 04/06-2679-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни «Қуватекстил» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг рақобатбардошлигини бошқариш амалиётига жорий этилиши натижасида корхонанинг рақобатбардошлигини бошқариш самарадорлигини 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 1,03 баробарга оширишга эришилган;
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш стратегиясини маҳсулот таннархининг оптимал таркибий тузилмасини белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхоналардан «Fergana-Oseana» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 2 майдаги 04/06-2679-сон маълумотномаси). Натижада «Fergana-Oseana» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг соф фойдасини 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 13,5 фоизга оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish