Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Фархад Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчилар  интеллектуал-маънавий даражаси ривожланишида баҳонинг дидактик  имкониятлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped36.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Халилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор; Пазылов Арзы Кенжебаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларнинг интеллектуал-маънавий даражаси ривожланишида баҳонинг дидактик имкониятларини назарий-амалий жиҳатдан асослаш ҳамда ушбу имкониятлардан таълим жараёнида фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим сифати ва даражасини аниқлаб берувчи PISA (Ўқувчиларни таълимдаги ютуқларини баҳолаш халқаро дастури), PIRLS (Матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро тадқиқот), TIMSS (Мактабда математика ва аниқ фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро мониторинг)  халқаро дастурлар асосида ўқувчиларнинг интеллектуал-маънавий даражасини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилган;
баҳонинг педагогик-психологик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни интеллектуал-маънавий ривожлантиришнинг дидактик параметрлари (ўқув фаолиятини жадаллаштириш, камчиликларни тузатиш, назорат қилиш) асосида Intellekt.uzedu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилган;
баҳо воситасида ўқувчилар интеллектуал-маънавий даражасининг ривожланишида ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ушбу жараёнда объективлик, холислик принципларига амал қилишнинг педагогик йўналишлари аниқланган;
ўқувчилар интеллектуал-маънавий даражасининг ривожлантиришда баҳонинг ўзига хос вазифалари (ўқув фаолияти натижаларини  текшириш ва аниқлаш; ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаларини сертификатлаш, ўқув фаолияти натижаларининг ДТСга мослигини тасдиқлаш; ўқув фаолиятини рағбатлантириш,  ўқув фаолияти натижаларини ташхислаш, коррекциялаш) белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўқувчилар  интеллектуал-маънавий даражаси ривожланишида баҳонинг дидактик  имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assesment) ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро  рейтингга киришини инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш ахборот тизими Халқ таълими вазирлигининг Intellekt.uzedu.uz электрон манзилида жойлаштирилган (Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг 2019 йил 27 июндаги 02/6–230-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлардан ўзлаштириш  даражаларини объектив баҳолаш имконияти яратилган;
ўқувчиларни интеллектуал-маънавий ривожлантиришда баҳонинг салбий маънавий таъсири профилактикаси ҳамда ўқувчиларни баҳолаш жараёнида ўқитувчилар  ва  ота-оналарнинг  ҳамкорлигини йўлга  қўйишга доир илмий асосланган тавсиялардан А1-ХТ-1-19701 рақамли «Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 01-02/7-2-487-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятини жадаллаштиришга доир мактаб ва оилаларнинг, ўқитувчилар ва ота-оналар  ўзаро ҳамкорлигини узвий таъминлаш имкони яратилган;
ўқувчилар интеллектуал-маънавий ривожланиш дастурларини тузишнинг дидактик имкониятлари (ўқув фаолиятини жадаллаштириш, ДТСга мослигини тасдиқлаш, камчиликларни тузатиш ҳамда ўз-ўзини баҳолашга оид таклиф ва тавсиялар А1-ХТ-1-19701 рақамли «Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 01-02/7-2-487-сон маълумотномаси). Мазкур амалий тадқиқот орқали ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини баҳолаш жараёнида уларнинг ўқув фаолиятини жадаллаштиришни такомиллаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish