Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Фарход Ғойибовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ташқи савдони тартибга солишда солиқ сиёсатини такомиллаштириш”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Iqt131.
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шуҳрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худайқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспорт-импорт операцияларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товарларни ички бозорга импорт қилинаётганда божхона йиғимларининг фоизда ундирилиши тартиби такомиллаштирилиб, божхона йиғимларини кўрсатилаётган хизматидан ундирилиш  таклиф этилган;
ташқи савдо операцияларини ривожлантиришда акциз солиғини ва импорт товарлардан олинадиган акциз солиғини товар позицияларини бир хиллаштириш таклиф этилган;
иқтисодиётни рақобатбардошлигини оширишда олиб кирилаётган товарлар бўйича божхона тўловларини камайтириш таклиф этилган;
соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш учун бериладиган имтиёзларни мақбуллаштириш яъни, узоқ муддатга берилишини, уларнинг давомийлигини кўриб чиқиш таклиф этилган;
ташқи савдони солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш асосида божхона тарифларининг ўртача арифметик ставкаларини такомиллаштириш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ташқи савдони тартибга солишда солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
товарларни республика ички бозорига импорт қилинаётганда ундириладиган божхона йиғимлари фоизда ундирилишини такомиллаштириш, яъни фоиздан эмас балки кўрсатилаётган хизматидан ундирилиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги 22/1-393-сонли топшириғига асосан тасдиқланган “Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси”нинг 10-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 8 майдаги 03-25-2-3647-сон маълумотномаси).  Натижада божхона йиғимларини кўрсатилган хизматлар учун ундирилиш ва фоизда ундирилиш механизми ҳозирги жаҳон савдо ташкилоти талабларига мос бўлиши таъминланган ҳамда божхона йиғимларини кўрсатилган хизматлар учун ундирилиши ва фоизда ундирилиш механизми хозирги жаҳон савдо ташкилоти талабларига мос бўлиши таъминланган;
мамлакатимизда ташқи савдо операцияларини янада ривожлантириш ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш учун қўйилган шартларни ўрганиш асосида акциз солиғини ва импорт товарларидан олинадиган акциз солғини товар позицияларини бир хиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги 22/1-393-сонли топшириғига асосан тасдиқланган “Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси”нинг 6-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 8 майдаги 03-25-2-3647-сон маълумотномаси). Натижада халқаро амалиётдан келиб чиқиб, акциз солиғи ва импорт товарларидан олинадиган акциз солиғининг товар позициялари сони бўйича яқинлаштириш ва бу орқали Жаҳон савдо ташкилоти томонидан қўйиладиган талабларни бажариш имконияти яратилган;
малакатимиз иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш мақсадида олиб киритилаётган товарлар бўйича божхона тўловларини камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметлари ҳамда 2020¬-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2019 йил 8 майдаги 03-25-2-3647-сон маълумотномаси). Натижада импорт товарларни ички бозорда сотиш нархларини пасайтиришга эришилган;
республикамизда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш учун бериладиган имтиёзларни мақбуллаштириш, яъни узоқ муддатга берилишини, уларни давомийлигини кўриб чиқиш таклифи 2019 йилги давлат бюджети параметраларини ишлаб чиқиш жараёнида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги ДС/04-32/2947-сон маълумотномаси). Натижада давлат бюджети даромадларига қўшимча 22924,81 млрд. сўм маблағ жалб этилиб, бундан ташқари  ишлаб чиқилган тегишли хужжат бўйича қарийб 8 трлн. сўмлик имтиёз суммаси бекор қилинади, 50 дан ортиқ товарлар позицияси бўйича республика ички бозордаги рақобат муҳити тенглашган;
ташқи савдони солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, республикани Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишига замин яратиш мақсадида божхона тарифлари ставкаларини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги ДС/04-32/2947-сон маълумотномаси). Натижада божхона божларининг (жами 11295 та позиция) ўртача арифметик ставкаси 6,45% дан 5,59% гача, импорт товарлари учун белгиланган “0” фоизли акциз солиғи ставкалари 10462 та позициядан 10401 та позициягача камайтирилган. Аксинча 10 фоизли акциз солиғига тортиладиган товарлар гуруҳи сони 56 тага ошиб, 104 тани ташкил қилган, комбинациялашган ставкада солиққа тортиладиган товарлар гуруҳи эса 6 тага кўпайиб 80 тага етган. Натижада 2019 йилда давлат бюджетига 300 млрд. сўм қўшимча маблағ келиб тушиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish