Sayt test rejimida ishlamoqda

Зикрияев Зокир Мамировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳнат бозорида ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини ошириш», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt393.
Илмий раҳбар: Хомитов Комилжон Зоитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уролович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алижонов Ўткиржон Махамадалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат бозорида ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини оширишни назарий-амалий асосларини яратиш асосида аҳолининг мазкур қатламини иш билан таъминлаш бўйича илмий асосланган хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишсиз ёшларнинг иш билан бандлигига кўмаклашишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали ишсиз ёшларни ишга жойлашишларида кўмаклашувчи махсус агентларга рағбатлантирувчи тусдаги тўловни амалга ошириш механизми  такомиллаштирилган;
ишсиз ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш мақсадида иш берувчиларга бир марталик субсидиялар бериш ва касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратиш таклиф этилган;
ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликда қисқа муддатли курслар сонини “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағлари орқали кўпайтириш ва уларни молиялаштириш таклиф этилган;
“WorldSkills” методология ва талабларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касбга тайёрлаш таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва касбий малакани баҳолаш тизимини жорий этиш асосида ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меҳнат бозорида ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини ошириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ишсиз ёшларнинг иш билан бандлигига кўмаклашишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали ишсиз ёшларни ишга жойлашишларида кўмаклашувчи махсус агентларга рағбатлантирувчи тусдаги тўловни амалга ошириш механизмидан  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 964-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловаси “Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси маҳаллий бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш” лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги 01/00-02/00-4964-сон маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли ҳудудий органларида ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахсларни, шунингдек, салоҳиятли иш берувчиларни, биринчи навбатда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жумласидан бўлган иш берувчиларни ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини ташкил қилиш ҳамда бўш иш ўринлари базасига тадбиркорлардаги бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги ишончли маълумотларни киритиш имконини берган;
ишсиз ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш мақсадида иш берувчиларга бир марталик субсидиялар бериш ва касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан вазирликнинг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги 01/00-02/00-4964-сон маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши ишсиз ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш берувчиларга бир марталик аубсидия ва таълим муассасаларига грантлар ажратиш йўлга қўйилган;
ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликда қисқа муддатли курслар сонини “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағлари орқали кўпайтириш ва уларни молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 669-сон қарорига илова сифатида тасдиқланган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида”ги низомга 3-илова билан тасдиқланган “Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси”нинг 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги 01/00-02/00-4964-сон маълумотнома). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, замонавий техника ва технологиялар, ўқув дастурлари асосида ўқитиш имкониятига ҳамда бошқа зарур шарт-шароитларга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари билан ўзаро натижага йўналтирилган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан мазкур таълим муассасаларида мавжуд таълим йўналишлари, муддатлари ва ихтисосликлар тўғрисидаги маълумотларни ишсиз ёшларнинг кенг оммасига етказиш бўйича чоралар кўриш, бандликка кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида юборилган ишсиз ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетган харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш имконини берган.
“WorldSkills” методология ва талабларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касбга тайёрлаш таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва касбий малакани баҳолаш тизимини жорий этиш асосида ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 394-сон қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2019¬¬-2021 йилларда ишчи касбларни янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича тадбирлар режаси”нинг 4-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги 01/00-02/00-4964-сон маълумотнома). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши меҳнат бозорининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, касбга ўқитишни ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграциялаштириш, касбий билим ва кўникмаларни баҳолашнинг халқаро тизимини жорий этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish