Sayt test rejimida ishlamoqda

Нургалиев Ильнар Накиповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хитозан ва унинг ҳосилаларининг «тузилиши-хосса»сини компьютер моделлаштириш», 01.04.06–Полимерлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/FM31.  
Илмий маслаҳатчи: Рашидова Сайёра Шарафовна, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.FM/K/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Хохлов Алексей Ремович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Россия Фанлар академиясининг академиги; Матрасулов Даврон Урунович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Адылова Фатима Туйчиевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хитин, хитозан ва унинг ҳосилаларининг электрон хоссаларини молекуляр моделлаштириш ва уларнинг реакцион қобилияти билан тузилиши орасида ўзаро боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кимёвий реакцияларнинг виброн назарияси доирасида (қуйи эркин молекуляр орбитал (ҚБМО), юқори банд молекуляр орбитал (ЮБМО)) полимерларнинг функционал гуруҳларининг реакцион қобилияти электрон спектрдаги тирқиш катталигига боғлиқлиги концепцияси ишлаб чиқилган;
илк бор ярим эмперик усулда узунлиги ва деацетилланиш даражаси турлича бўлган хитозан занжирлари учун электрон характеристикалар (ЮБМО ва ҚБМО орбиталлар) ҳисобланган ва хитозан занжиридаги звенолар сонига боғлиқ ҳолда энергиялар фарқининг ўзгариши монотон бўлмаган характерга эга эканлиги кўрсатилган, бу занжирдаги мономер звенолар сонининг ортиши электрон тузилишга таъсири ва мос равишда электрон ўтишнинг осонлиги натижасида реакцион қобилиятининг ўзгариши аниқланган;
илк бор хитин, хитозан ва карбоксиметилхитозаннинг агрегацияланган зарраларнинг шакли ва ўлчами, ҳосил бўлиш тезлиги, полисахаридларнинг тузилиш характеристикалари хитозандаги протонланган аминогуруҳлар миқдори, деацетилланиш даражаси, карбоксиметилхитозан занжири узунлиги ва алмашиниш даражаси билан боғлиқлиги кўрсатилган;
илк бор хитозаннинг аскорбин кислотаси билан ўзаро таъсирлашуви бўйича молекуляр-динамик ва квант-кимёвий тадқиқотлар натижасида термодинамика ва квант кимёси нуқтаи назаридан хитозан-аскорбин кислотасининг турли хил ўзаро таъсирлашуви мавжудлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хитин, хитозан ва унинг ҳосилаларининг электрон хоссаларини молекуляр моделлаштириш ва уларнинг реакцион қобилияти билан тузилиши орасида боғлиқлигини аниқлаш асосида:
полимер тизимларнинг хоссаларини квант-кимёвий моделлаштиришнинг назарий асослари ва компьютер моделлаштириш усули бўйича олинган натижалар 19-03-00348 рақамли «Закономерности формирования композитных хитозановых гелей с металлическими наночастицами в растворах угольной кислоты под высоким давлением» Россия илмий фонди грантида хитозан гелларида металл нанозаррачаларининг шаклланиш қонуниятларини яратишда фойдаланилган (Москва давлат университетининг 2019 йил 26 июндаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилишини хитозан билан металл нанозаррачалар орасидаги таъсирлашувнинг моделини ва қонуниятларини яратиш имконини берган;
хитозан-эритувчи, хитозан-хитозан таъсирлашуви, хитозаннинг амин гуруҳлари протонланишидаги боғловчи молекуляр орбиталлар (ҚБМО) ва ажратувчи молекуляр орбиталлар (ЮБМО) фарқларининг компьютер моделлаштириш усули 02.A03.21.0006 рақамли «Радиационная физика функциональных материалов» Россия илмий фонди грантида хитозаннинг адсорбцион ҳоссаларини таҳлил қилишда фойдаланилган (Урал Физика-технология Федерал университетининг 2019 йил 10 июндаги 33.05-32/36-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши протонланган аминогуруҳ тутган хитозан занжирларнинг электрон характеристикаларини ўрганиш қонуниятини аниқлаш ва углерод нанотрубкаларнинг адсорбцияси таъсирини ўрганиш имконини берган;
квант-кимёвий усуллар ёрдамида ишлаб чиқилган компьютер моделлаштириш ВА-ФА-Ф-6-010 рақамли «Табий бирикмалардаги гетероатомлар: молекуляр ўзаро таъсир, рецепторларни таниб олиш, фармакофорлар» илмий лойиҳасида  бинар эритмаларда барқарор гетеромолекуляр тузилмаларнинг оптик хусусиятларини аниқлашда фойдаланиган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 27 июлдаги 4/1255-2039-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши табиий бирикмаларда донор-акцептор характеристикаларига гетероатом таъсирини аниқлаш имконини берган;
полимер тизимларининг хоссаларини квант-кимёвий моделлаштириш Ф-7-52 рақамли «Кўп компонентли полимер ва полимер-силикат наногибрид тизимларининг термодинамик хусусиятлари» ва A-12-57 рақамли «Нанодисперс кремний ишлаб чиқишнинг зол-гел технологияси» лойиҳаларда полимер-нанодисперс кремнезем тизимлардаги механизмларни назарий асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 июлдаги 89-03-2840-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши полимер-кремнезем тизимида молекулалараро таъсирлашувини аниқлаш ва нанодисперс кремнеземнинг электрон характеристикаларини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish