Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Мансур Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даврида Ўзбекистонда болалар журналистикасининг тараққиёти: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар”  (босма нашрлар мисолида), 10.00.09–Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Fil 380.
Илмий раҳбар: Дўстмухаммедов Хуршид Набиевич, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.30.08.2018.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Мухтар, филология фанлари доктори, профессор; Саидов Ҳалим Омонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда болалар журналистикасининг шаклланиши, тараққиёти ва ривожланиш тенденциялари ҳамда жаҳон ва миллий тажриба асосида қиёсий-типологик очиб бериш ҳамда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар нашрлари типологик хусусиятларининг тавсифи амалга оширилиб,  болалар матбуоти типологиясига доир болалар ёшига оид янги назарий қарашлар ишлаб чиқилди;
болалар нашрларининг мазмуни, ёшга оид фаолияти тамойиллари, мазмуний шакл ва таъсирчанлик усулларининг тарихий эволюцияси кўрсатиб берилди;
болалар матбуотининг  медиатаълимидаги  ўрни ва аҳамияти назарий жиҳатдан асослаб берилиб, ёш авлоднинг мафкуравий иммунитетини болаларга бағишланган тарбиявий материаллар орқали шакллантириш ва мустаҳкамлашдаги имкониятлари очиб берилди;
болалар нашрларининг Интернет сайтларидаги янгиланиш тенденциялари ва муаммолари аниқланган;
болалар нашрларининг глобал ахборот маконида рақобатбардош медиакорхонага айланишининг замонавий усуллари ва ривожланиш механизмлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда болалар журналистикасининг тараққиёт: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
Ўзбек журналистикасининг болалар журналистикасининг умумий, илмий-назарий тарихини ёритиш, шу йўналишда янги тадқиқотларни амалга оширишда қўл келади ва шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Оммавий ахборот воситалари, хусусан болалар  нашрларининг фаолиятини янада яхшилаш, улар ишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўтказиб келинаётган амалий-ўқув семинарларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 18 июндаги 06-1918-сон маълумотномаси). Мазкур натижа болалар нашрида фаолият олиб бораётган журналистларининг амалий-касбий малакасини оширишда ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш ёрдам берган ҳамда болалар нашрлари хилма-хил мавзу кўлами, муаллифларнинг таҳлилий ва бадиий-публицистик жанрлари ҳамда медиасаводхонлик муаммолари аниқлашда фойдаланилган;
болалар журналистикаси фаолиятининг ривожланиш стратегияси юзасидан олинган натижалардан, соҳага оид олиб бориладиган болалар журналистикаси ва матбуот йўналишидаги турли хил ишларни илмий билимлар билан бойиши ҳамда соҳа вакиллари учун касбий фаолиятини илмий-методик таъминотини кучайишига хизмат қилган (Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг 2019 йил 14 июндаги 15/244-сон маълумотномаси). Натижада болаларга ихтисослашган газета ва журналларнинг ёшга оид турлари мавжудлиги, болаларга оид материаллар мазмуни ва аудиторияси аниқланган, бу эса болалар матбуоти саҳифаларини бугунги давр талабига мос замонавий  бойитилишига имкон берган;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2017 йилнинг II ярим йилига мўлжалланган иш режасининг 2017 йил 5 июль 01-03/9-сонли 3-иловасига мувофиқ ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни касбга йўналтиришнинг турли моделларини ишлаб чиқиш мақсадида “Аниқ, мақсадли йўналишларда кадрлар тайёрлаш – давр талаби” (23-банд); “Ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ҳамда миллий анъана ва қадриятларимизни улуғлашни тарғиб қилувчи ижтимоий видеороликларни яратиш ва уларнинг кенг намойишини ташкил қилиш” (106-банд) бандларини амалга оширишда диссертациянинг болалар нашрлари тажрибаси “Камалак” ёшлар ташкилоти ишларида, уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти, болалар дунёқарашини кенгайтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига доир ғоя ва фикрларидан фойдаланган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йил 21 февралдаги 04-13/845-сон маълумотномаси). Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Камалак” болалар ташкилоти томонидан болалар матбуоти ва медиатаълимнинг ёш авлодни турли ахборот хуружларидан муҳофаза қилувчи маънавий ҳимоя воситаси сифатидаги ролини ёш ижодкорлар билан учрашувлари, семинарлари ва тренингларида кенг фойдаланиб келинмоқда;  
болалар матбуотининг медиатаълимидаги  ўрни ва аҳамияти назарий жиҳатдан асослаб берилиб, ёш авлоднинг мафкуравий иммунитетини болаларга бағишланган тарбиявий материаллар орқали шакллантириш ва мустаҳкамлашга оид фикрлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиллик иш режаларида фойдаланилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 20 июндаги 01-03-12/687-сон маълумотномаси). Натижада болалар матбуоти бўйича фаолият олиб бораётган мутахассисларни илмий-методик таъминоти кучайишига хизмат қилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Маданий-маърифий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан ташкил этилган “Таълим ва дунё”, “Дийдолик”, “Адабий жараён” ва “Миллат ва маънавият” каби эшиттиришларида мамлакатимизда болалар матбуотининг сони ва сифатини яхшилаш бугунги кунда журналистика соҳасида ҳал этилиши керак бўлган долзарб масалалардан бири эканлиги асослантириб ўтилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2019 йил 22 февралдаги O‘z/қ-1-31-сон маълумотномаси). Ушбу чиқишлар мазкур эшиттиришлар салоҳиятини ошишига хизмат қилмоқда; 
Ўзбекистон болалар журналистикасини ўрганиш жараёнида болаларнинг ёшига қараб тоифаларга бўлинга ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар учун ҳам чоп этилаётган нашрлар ва улардаги асарларнинг алоҳида ижод тури сифатида шаклланиши, уларнинг босма нашрларда кенг ёритилиш услублари таҳлил қилинганлик даражаси ҳам Мактабгача таълим вазирлигининг иш режаси ва олиб бораётган ишлари мисолида татбиқ қилинган ҳамда таклифлар берилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 17 июндаги 03-01/1-1725-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим муассасаларида ёш тоифасига оид (3-7 ёш)  болалар учун нашрлар тайёрлаш таклифлари киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish