Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттиев Абдулазиз Расулжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Палладий, олтингугурт ва руҳ билан легирланган кремнийдаги киритма-нуқсон ҳолатларининг шаклланишида радиацион стимуллашган жараёнлар», 01.04.07– Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/FM295.
Илмий раҳбар: Зайнабидинов Сиражидин, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ядро физикаси институти, Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Ашуров Мухсинджан Хурамович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Арипов Хайрулла Кабулович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кремнийдаги киритма-нуқсон ҳолатларини ўзгартиришнинг радиациявий рағбатлантирилган жараёнларини легирловчи киритма турига боғлиқ равишда ўрганиш ва уларнинг хоссаларини терморадиациявий такомиллаштириш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кремнийни олтингугурт ва родий киритмалари билан легирлашнинг дастлаб киритилган фосфор ва палладий изотопларини ядровий трансмутация қилишга асосланган икки босқичли усули таклиф қилиниб, амалга оширилган ва ядровий трансмутацияланган легирланган кремнийда олтингугурт, палладий ва родий марказлари ҳосил қилган чуқур энергетик сатҳлар идентификацияланган;
кремнийда палладий киритмаси [Pd–V] вакансия-киритма бирикмали  ҳамда киритманинг водород билан кимёвий боғланиши бирикмаси [Pd–Н] кўринишидаги кичик ўлчамли нуқсонларни шакллантириши билан бирга Ес–0,18 эВ, Ev+0,34 эВ ва Ev+0,32 эВ энергетик сатҳларни ҳосил қилиши, руҳ билан легирланган р-типли кремнийдаги руҳ киритмаси эса радиация таъсирида қуёш элементлари фотоэлектрик характеристикалари барқарорлигининг ошишига ва уларнинг инфрақизил соҳада спектрал сезгирлиги ортишига олиб келиши аниқланган;
илк бор легирланган монокристалл кремнийда вужудга келадиган мис-кислород нанокристаллитлари уч хил ҳолатда: матрица панжарасининг тугунлари орасида алоҳида атомлар ҳолида, Cu2O ва CuO нанокристаллитлари таркибида бўлиши аниқланган;
монокристалларда нуқсон ҳолатлари ҳосил бўлиш кинетикасини тавсифловчи дифференциал тенгламалар системасининг квазистационар ечими, уларнинг ҳажмида турли киритмалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда олинган ва ярим ўтказгичларда вакансиянинг киритма атомлари билан радиация таъсирида рекомбинацияси туфайли шаклланадиган структуравий нуқсонлар ҳолатларининг модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Палладий, олтингугурт ва рух билан легирланган монокристаллик кремнийни ва ундаги киритма-нуқсон марказларининг радиация таъсиридаги трансформацияланиш жараёнларини аниқлаш асосида:
кремнийда руҳ миқдорининг ортиши билан қуёш элементларининг фотоэлектрик характеристикалари барқарорлиги ортиб боришининг аниқланган қонунияти «FOTON» акциядорлик жамиятида n-тип ўтказувчанликка эга кремний асосида диффузион диодлар ишлаб чиқаришда фойдаланилган («UZELTEXSANOAT» акциядорлик компаниясининг 2019 йил 13 июндаги 04-4/694-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши диффузион диодлар фотоэлектрик характеристикалари барқарорлигини таъминлаш имконини берган;
кремнийли p+-n-n+ структураларда «Электроника У-003» чизиқли электрон тезлатгични қўллаб рекомбинация марказларини ҳосил қилишга доир радиация билан бошқариш технологияси ва топилган диффузион диодлардаги ҳосил қилинган p+ қатлам қалинлигига киритилаётган радиацион нуқсонлар концентрациясининг боғлиқлиги эффекти «FOTON» акциядорлик жамиятида импульс диодлар тезкорлигини ошириш учун қўлланилган («UZELTEXSANOAT» акциядорлик компаниясининг  2019 йил 13 июндаги 04-4/694-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кремнийли p+-n-n+ структураларда радиацион ишлов бериш йўли билан рекомбинация марказларини шакллантиришнинг бошқариладиган технологиясини яратиш имконини берган;
яримўтказгич монокристалларда радиация таъсирида нуқсонли ҳолатлар ҳосил бўлиш кинетикасини кристаллар ҳажмида вакансиялар ва уларнинг киритма атомлар билан рекомбинацияси иштирокидаги терморадиацион стимулланган турли нуқсонлар ҳосил бўлиш механизми ва бу нуқсон мавжуд бўлишини ҳисобга олган ҳолда тавсифловчи дифференциал тенгламалар системасининг олинган квазистационар ечими АЗ-ФА-Ф003 рақамли «Компенсирланган кремнийдан тайёрланган датчик асосида омборларда температура ва намликни масофадан назорат қилиш қурилмасини ишлаб чиқиш» (2015–2017 йй.) амалий лойиҳасида  i-типли компенсирланган кремнийни атом реакторида нурлантириш йўли билан олишнинг технологик режимларини ишлаб чиқишда ва олинган кристалл асосида ҳароратни масофадан назорат қилувчи қурилмалар учун кремнийли термодатчик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 14 июндаги 2/1255-1712-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши температура ва намликни назорат қилиш учун кремний датчиклари лаборатория намуналарини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish