Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Наргиза Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек халқ мақолларидаги градуонимик муносабатларнинг лингвопрагматик хусусиятлари», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil340. 
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Андижон давлат университети, DSc.26.04.2018.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Ширинова Нилуфар Джаббаровна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек халқ мақоллари таркибидаги градуонимик муносабатларнинг лингвопрагматик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида градуонимия ҳодисасининг паремиологияда мавжудлиги ҳамда ундаги градуонимик муносабатларни мақоллараро ташқи ва мақол таркибидаги ички турларга ажратиш асосланган;
лингвопрагматикага мақолларнинг нутқий актни ва адресантнинг интенциясини ифодалаши, дейксис вазифасини бажариши, трансакциянинг бир қисми бўлиши, адресант ва адресатнинг шахсий, ижтимоий ва психологик хусусиятларини ҳамда мулоқот вазиятидаги ҳолат, замон, макон каби омилларни ўзида акс эттира олиши, контекстдаги инференцияни ифодалаши каби лингвопрагматик жиҳатларини ўзида қамраб олган «паремиопрагматика» йўналишини киритиш далилланган;
қиёсланаётган тилларда градуоним компонентли мақоллар макроградуонимик, микроградуонимик, миқдорни англатувчи градуонимик, циклик градуонимик, уникал градуонимик ва турли градуонимик муносабатларга эга мақоллар турларига бўлиниши исботланган;
инглиз тили корпуслари – BNC ва COCA асосида инглиз халқ мақоллари таркибидаги градуонимик муносабатларнинг мақолнинг контекстуал мазмунида одатда ижобий ва нейтрал ҳамда баъзида салбий прагматик баҳони ифодаланишига ҳамда ўзбек тилидаги бадиий асарлар ва оғзаки нутқ матнларидан олинган парчалар асосида ўзбек халқ мақолларидаги градуонимик муносабатларнинг мақолнинг контекстдаги мазмунида одатда салбий ва нейтрал ҳамда баъзида ижобий прагматик баҳони ифодаланишига сабаб бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
инглиз ва ўзбек тилларига хос халқ мақолларининг таркибида мавжуд бўлган градуонимлар ва уларнинг лингвопрагматик хусусиятларини чоғиштирма тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
градуонимия лексик-семантик парадигмаси, инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг структур, семантик, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари, мазкур тиллардаги мақоллар таркибида мавжуд градуонимик муносабатлар ва уларнинг турлари, инглиз ва ўзбек халқ мақолларидаги градуонимик муносабатларнинг лингвопрагматик хусусиятларини тадқиқ қилишга оид илмий хулосалари билан боғлиқ натижалари Халқаро Мақолшунослик Жамияти (International Association of Paremiology (AIP-IAP, UNESCO)) томонидан Тавира шаҳрида ўтказилган “13-Мақоллар бўйича Соҳалараро Коллоквиум (13th Interdisciplinary Colloquium on Proverbs)”нинг иштирокчилари учун илмий семинар ўтказишда фойдаланилган; шунингдек, «Dictionary of English and Uzbek national proverbs containing graduonyms/Graduonim komponentli ingliz va o‘zbek xalq maqollari lug‘ati» коллоквиумнинг халқаро кўргазмасига киритилган (Халқаро Мақолшунослик Жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 508563151-сон далолатномаси). Натижада мақолларнинг лингвопрагматик хусусиятларини қамраб олган “Парениопрагматика” соҳаси асосланган;
инглиз ва ўзбек халқ мақоллари, улардаги синонимик, антонимик ва градуонимик муносабатлар ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларини чоғиштириб ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканалининг маданий-маърифий мавзудаги «Болалар учун» эшиттиришининг «Инглиз тили сабоқлари» саҳифаси ва «Таълим ва тараққиёт» радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУКнинг 2017 йил 16 октябрдаги 0218-1-92-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилини ўрганувчиларга сўзларнинг даражаланиши, ўзаро маънодошлиги ҳамда контекстуал маъно яқинлигини ҳисобга олган ҳолда янги лексикани ўзлаштириши қулай эканлиги, градуонимик муносабатга эга инглиз ва ўзбек халқ мақолларида ўзига хос ўхшаш ва фарқли хусусиятларнинг мавжудлиги асосида уларни таржима қилиш ҳамда ўрганишнинг янада осонлашиши исботланган;  
ўзбек тилидаги мақолларнинг инглиз тилидаги муқобилини танлаш ҳамда инглиз тилидаги мақолларнинг ўзбек тилидаги муқобилини танлаш жараёнида мақолларнинг лингвопрагматик хусусиятларига оид материаллардан И-ОТ-2019-42-рақамли «Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш» мавзусидаги инновацион лойиҳанинг «Миллий прагматик ассоциатив тушунчалар таржимаси» бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3917-сон маълумотномаси), бунда ўзбек ва инглиз тилларидаги мақоллар муқобилларини танлашга оид лингвистик мезонлар ишлаб чиқилган ҳамда улар лойиҳа ишида қўлланилган;
градуонимия ҳодисаси, инглиз ва ўзбек халқ мақоллари таркибидаги мавжуд градуонимик муносабатлар таснифи ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларига оид илмий-назарий хулосалар асосида диссертантнинг «Dictionary of English and Uzbek national proverbs containing graduonyms/Graduonim komponentli ingliz va o‘zbek xalq maqollari lug‘ati» (ISBN 978-9943-6040-3-2) нашр эттирилди ҳамда олий таълим муассасалари дарс машғулотларида фойдаланилмоқда (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3917-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг иккинчи тилда муқобилларини бериш бўйича тавсиялар берилган;
градуонимия лексик-семантик парадигмаси, унинг тилнинг турли сатҳларидаги ўрни, инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг структур, стилистик, семантик ва лингвомаданий хусусиятлари, мазкур тиллардаги мақоллар таркибида мавжуд градуонимик муносабатлар ва уларнинг турлари, мақолларнинг лингвопрагматик жиҳатлари ҳамда вазифалари, инглиз ва ўзбек халқ мақолларидаги градуонимик муносабатларнинг лингвопрагматик хусусиятларига оид илмий хулосалари билан боғлиқ натижалари Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети «5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (роман-герман филологияси)» бакалавриат таълим йўналишида «Тилшунослик», «Таржима назарияси ва амалиёти», «Ўрганилаётган тил назарий аспектлари» («Лексикология» ва «Стилистика») фанлари ҳамда «5А120102-Лингвистика (инглиз тили)» магистратура мутахассислигида «Қиёсий тилшунослик» ва «Замонавий лингвистика» («Лингвомаданиятшунослик» ва «Прагмалингвистика») фанлари бўйича намунавий дастурлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3917-сон маълумотномаси). Бу турли тизимли тилларга хос мақолларнинг таркибида учрайдиган градуонимлар ва уларга хос лингвопрагматик хусусиятларнинг атрофлича тадқиққа тортилиши орқали олинган натижалар тил ўргатиш амалиётида кенг фойдаланилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish