Sayt test rejimida ishlamoqda

Астанакулова Муниса Мирзоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эксфолиатив хейлитни комплекс давосини такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib763.
Илмий раҳбар: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Монак Татьяна Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белоруссия); Камилов Хайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И. Евдакимов номидаги Москва давлат тиббий-стоматологик университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эксфолиатив хейлитни ташхислаш ва комплекс давоси самарадорлигини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксфолиатив хейлитнинг қуруқ ҳамда экссудатив шаклларида беморларни оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва лаб қизил ҳошияси ҳолати баҳоланган;
оғиз суюқлиги ва қон зардобида эксфолиатив хейлитнинг оғирлигини белгиловчи ҳамда комплекс даво самарадорлигини баҳоловчи цитокинлар (яллиғланиш ҳамда яллиғланишга қарши) ва липопераксикацион жараён кўрсаткичларининг ўзгариши аниқланган;
ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш, касалликнинг оғирлигини ва даволаш самарадорлигини баҳолаш учун эксфолиатив хейлитли беморлар оғиз суюқлиги ва қон зардобида липидларни перекисли оксидланиши (ЛПО) ва антиоксидант тизими (АОТ) кўрсаткичлари силжиши аниқланган;
эксфолиатив хейлитнинг комплекс давоси иммуномодулятор таъсирига эга регенератив биостимуляторга асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эксфолиатив хейлит мавжуд беморларда касалликни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Применения эрбисола комплексной терапии эксфолиативного хейлита» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 8н-р/184-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома умумий даволаш курсини қисқартириб, касаллик оғирлашишининг олдини олиш, қайталанишни камайтириш ва ремиссия даврини узайтириш имконини берган;
«Клиническая оценка тяжести течения и эффективности лечения эксфолиативного хейлита» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 8н-р/185-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома патологик жараённинг клиник шаклига қараб унинг оғирилик даражасини ўрганиб, даволаш курсини қисқартирган ва унинг самарадорлигини оширган;
эксфолиатив хейлитнинг комплекс давосини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳар 4-стоматология поликлиникаси, Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси иш фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 июндаги 8н-д/133-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish