Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Эльбек Эльхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дистал тишловни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib364.
Илмий раҳбар: Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Jun-Young Paeng, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея), Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номли Москва тиббий-стоматология университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиш қаторларининг дистал муносабатини ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ён цефалометрик тасвирларга компьютер дастури орқали ишлов бериш ва баҳолаш телерентгенографик суратларни ташхисий таҳлилини такомиллаштириши аниқланган;
физиологик ва дистал тишлов муносабатига эга шахсларнинг клиник, антропометрик, цефалометрик кўрсаткичлари асосида дистал тишловни ортодонтик даволаш тадбирларини шакллантирувчи ташхисий мезонлар ишлаб чиқилган;
барча юқори ва пастки тишларнинг мезиодистал ўлчамларини ўзаро боғлиқлиги асосида дистал тишловли окклюзия аномалияларида қўлланиладиган ортодонтик ёйларни шакллантириш мақсадида автоматик равишда тиш қатори бўлинмаларини ҳисоблаш учун компьютер дастури яратилган;
дистал тишловни ташхисий мезонлар асосида даволаш тадбирларини шакллантиришда жағ суякларининг ўсиш мойиллиги, жағни кенгайтиришга эҳтиёж борлиги ва лабларнинг ваколати орқали дистал тишловни ортодонтик даволашнинг такомиллаштирилиши исботланган;
дистал тишловни даволашда юқори тиш ёйининг кенгайтирилиши, дистал жойлашган пастки тиш қаторининг мезиал силжиши, яъни ўзини ўзи тиклаши орқали ортодонтик даволаш муддатининг қисқариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дистал тишловни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Дистал тишлов ташхисини ортодонтик даволаш натижасининг башорати учун такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 8н-р/246-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома дастур орқали дистал тишловнинг ташхислаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
«Дистал тишлов даволашини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 8н-р/247-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ушбу тиш қатори аномалиясини ортодонтик ёйларни шакллантириш учун яратилган дастур орқали даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
дистал тишлов ташхислаш ва ортодонтик даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, ТДСИ Ортодонтия ва тишларни протезлаш кафедра ва поликлиникаси ҳамда Тошкент шаҳридаги “ChilDent” даволаш-профилактик корхонаси фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/151-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотлар натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши дистал тишловни даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish