Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Сиддиқ Шарифовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш-жағ деформацияли болаларда функционал ва метаболик бузилишларни ташхислаш ва комплекс даволаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Tib298.
Илмий маслаҳатчи: Гаффоров Суннатулло Амруллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Рузиддинов Саурбек Рузиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собирова Рихси Абдуқодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урал давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиш-жағ деформациялари мавжуд болаларда функционал-метаболик бузилишларни ўрганиш ва уларни ташхислаш ҳамда комплекс даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда юз-жағ соҳаси функционал тизимлари компонентлари ўртасида ўзаро алоқадорлик аниқланиб, натижада 6–18 ёшдаги болаларда тиш-жағ деформацияларининг шаклланишидаги патогенетик аҳамияти исботланган;
окклюзион-артикуляцион, функционал-морфологик ва эстетик талабларга мос келувчи тиш-жағ тизимидаги турғун натижаларга эришиш учун даволаш муддатларини оптималлаштириш орқали доимий ва алмашинув тишлов даврида ортодонтик даволаш стандартлари ва тавсиялари ишлаб чиқилган;
дистал окклюзияли болаларда қон ва сўлакдаги метаболик кўрсаткичларининг таққосий комплекс текширувлари ўтказилган ва уларнинг патогенетик аҳамияти исботланган;
тиш қаторлари нуқсонлари биометрик кўрсаткичлари, қон ва сўлакнинг лаборатор кўрсаткичлари ўртасида ўзаро алоқадорлик аниқланиб, у эндоген интоксикация ва оксидланувчи стресс, цитокинлар ва ЛПО жараёнларининг фаоллашиши, қоннинг минерал таркиби дисбаланси, томир эндотелийси раективлиги ва қон ивишининг томир-тромбоцитар бўғинидаги ўзгаришларнинг аҳамияти асослаб берилган;
дистал окклюзияли беморларда эрта ташхислаш ва патогенетик даволаш схемаси ишлаб чиқилган;
мактаб ёшидаги болаларда ортодонтик даволаш натижаларининг мониторинги асосида дистал окклюзияли болаларда ортодонтик даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
6–18 ёшдаги болаларда дистал окклюзияни даволаш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда тиш-жағ деформацияларини даволаш динамикасида оғиз бўшлиғи гигиенаси ва прооксидант тизими кўрсаткичлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқ сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8н-р/427-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома болаларда дистал окклюзия патогенезининг янги мезонларини ишлаб чиқиш имконини берган;
«Мезиал окклюзияли болаларда метаболик гомеостаз» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқ сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8н-р/428-сон маълумотномаси). Натижада ТЖД мавжуд болаларни даволашнинг янги усулини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
«Комплекс даволаш негизида тиш-жағ деформациялари мавжуд болаларнинг клиник-рентгенологик тавсифи» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқ сақлаш вазирлигининг 21.10.2019 йил 21 октябрдаги 8н-р/429-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияноманинг ишлаб чиыилиш натижасида ТЖД мавжуд болаларни даволашда клиник кўрсаткичларни яхшилаш муддатини қисқартириш имконини берган.
Тиш-жағ деформацияли болаларда функционал ва метаболик бузилишларни ташхислаш ва комплекс даволаш бўйича ишлаб чиқилган усуллар ва дастурлар Бухоро вилоят стоматологик 2-сонли поликлиникаси, Хоразм вилояти стоматологик поликлиникаси, туман тиббиёт бирлашмалари (Когон, Ғиждувон, Вобкент, Жондор) амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 8н-д/244-сон маълумотномаси). Клиник тадқиқот натижаларининг татбиқ этилиши турли тишлов давридаги дистал окклюзияли болаларда профилактика ва комплекс даволаш дастурларини ишлаб чиқилишига асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish