Sayt test rejimida ishlamoqda

Тайлакова Дилдора Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар тишларининг қаттиқ тўқимаси нокариоз касалликларини кечишида пестицидлар ва саноат чиқиндиларининг таъсири ва уларнинг олдини олиш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Tib287.
Илмийраҳбар: Камилов Ҳайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.31.10.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Копецкий Игорь Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Муртазаев Саидмуродхон Саидиалоевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба ҳайвонлари тишларининг анте- ва постнатал ривожланишига пестицид ва саноат чиқиндиларининг таъсири ва болаларда тиш қаттиқ тўқимаси тизимли гипоплазияси хасталигининг олдини олишга қаратилган комплекс стоматологик даволаш-профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиш қаттиқ тўқимаси тизимли гипоплазия касаллигининг тарқалиш даражаси атроф-муҳитнинг пестицид ва саноатнинг зарарли кимёвий чиқиндилари билан ифлосланиш даражасига боғлиқлиги исботланган;
илк бор таржиба ҳайвонларида анте- ва постнатал даврларида пестицидлар ва саноат чиқиндиларининг таъсири натижасида тиш эмали ҳужайравий органини атрофияга учраши ва ривожланишдан орқада қолиши исботланган;
тиш қаттиқ тўқимаси тизимли гипоплазия касаллиги оқибатида юзага келадиган иккиламчи асоратларнинг олдини олишга қаратилган клиник ҳамда фундаментал тадқиқот натижалари (тиш эмалининг кислотага берилувчанлиги, оғиз бўшлиғи гигиеник индекси ва пулпанинг электр ўтказувчанлигининг пасайиши) аниқланган;
илк бор тиш қаттиқ тўқима гипоплазияси моделида пестицидлар ва саноат зарарли кимёвий чиқиндиларининг тиш эмали ҳужайра органига ривожланиш даврида салбий таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар тиш қаттиқ тўқимаси тизимли гипоплазия касалликларини кечишида пестицидлар ва саноат чиқиндиларининг таъсири, касалликни даволаш ва иккиламчи асоратларининг олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
«Болаларда тизимли тиш гипоплазиясининг олдини олиш ва даволаш» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги №8н-р/306-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома атроф-муҳитнинг турли саноат чиқиндилари ва пестицидлар билан ифлосланган ҳудудда яшовчи болаларнинг тиш қаттиқ тўқимаси гипоплазия касаллиги асоратларининг олдини олиш имконини берган;
«Мактаб ёшидаги болаларда тизимли гипоплазия» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги №8н-р/305-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома мактаб ёшидаги болаларда анамнестик маълумотлари таҳлил қилиниб, тизимли тиш гипоплазия касаллигининг тарқалиши ўрганилиб ва шу асосида ушбу касалликнинг барча шаклларини даволаш самарадорлигини таъминлаш имконини берган;
болалар тиш қаттиқ тўқимаси тизимли гипоплазия касалликларининг кечишида пестицидлар ва саноат чиқиндиларининг таъсири ва касалликни келиб чиқиш асоратларининг олдини олиш чора-тадбирларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасининг марказий клиникаси, Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси, Ғиждувон тумани стоматологик поликлиникаси ва Когон тумани тиббиёт бирлашмаси клиник амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги №8н-д/174-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши, болалар тиш қаттиқ тўқимаси тизимли гипоплазия касалликларнинг кечишида пестицидлар ва саноат чиқиндиларнинг таъсирини баҳолаш, шунингдек, болалар орасида тиш қаттиқ тўқимаси тизимли гипоплазия касаллигини ташхислаш, даволаш ва касалликнинг асоратларини келиб чиқишининг олдини олиш самарадорлигини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish