Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабибова Назира Насуллоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитда патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқиш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib238.
Илмий маслаҳатчи: Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Serpil Karaoglanoglu, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.И.Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қайталанувчи афтоз стоматитни шаклланиш механизми ва тизимли яллиғланишга чидамлилигини баҳолаш орқали даволаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайталовчи афтоз стоматит бўлган беморларда касаллик кечиши даражаси нафақат локал ва тизимли иммун-метаболик ўзгаришларни, балким сохта аллергик реакцияларни ҳам келтириб чиқарадиган коморбид патология тарқалиши билан боғлиқлиги исботланган;
қайталанувчи афтоз стоматит патогенизининг янги концепциясини шакллантириш, касаллик даражаси шаклланишида иммунологик ўзгаришлар, протеолиз ошиши, яллиғланган цитокинемия, ЛПО маҳсулотларининг ортиши билан бир қаторда адгезия молекулалари ва сохта аллергик юкламаларнинг муҳим ўрини асосланган;
касаллик кечиши даражасидан келиб чиқиб, асосий терапевтик даволаш тизими билан бирга турли фармокологик йўналишлардаги антигистаминли дори воситаларидан дифференцирланган фойдаланишнинг янги даволаш усули ишлаб чиқилган;
касаллик кечиши даражасининг патогенетик жиҳатдан асосланган мезонлари ва адгезия, гистамин молекулалари ва диаминоксидаза ферментига қарши таъсир кўрсатувчи гистамин таъсирида иммун жавоб ва антиинфекция ҳимоясини таъминлайдиган, локал даражада аралаш сўлак яққолроқ намоён бўлган IgA, IgM ва IgG концентрацияларининг ошиши асосланган;
локал аралашган сўлак ва тизимли қон зардоби даражаларда қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволашнинг янги усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали қайталанувчи афтозли стоматитда патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволашга пробиотикларни қўшиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 июндаги 8н-р/193-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволашга пробиотикларни қўшиш орқали касалликни самарали даволаш имконини берган;
«Сурункали қайталанувчи стоматит бўлган беморларда оғиз бўшлиғи микрофлораси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 июндаги 8н-р/193-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали қайталанувчи стоматитли беморлар оғиз  бўшлиғи микрофолорасини баҳолаш орқали сурункали қайталанувчи афтоз стоматит этиопатогенези маълумотларини тақдим этиш имконини берган;
«Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташхислаш, дастлабки даволашни башоратлашга янгича ёндашув» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 июндаги 8н-р/193-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташхислашнинг янги усулини ишлаб чиқиш имонини берган;
сурункали қайталанувчи афтозли стоматитда патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқиш  бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари вилоят стоматологик поликлиникаси, Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани стоматологик поликлиникаси, Бухоро вилояти Ғиждувон  ва Вобкент туманлари стоматологик поликлиникалари клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 9 ноябрдаги 8н-з/180-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали қайталанувчи афтозли стоматитнинг клиник кечиш даражасини сезиларли пасайтириш ва касалликларга чалинган беморларнинг яшаш сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish