Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Дилноза Ахроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ингичка ичак лимфоид тузилмаларининг морфофункционал хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлари», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Tib418.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Павел Йозеф Шафарик университети (Словакия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каламушларни меъёрда ва нур касаллиги фонида биостимулятор таъсирида  ингичка ичакдаги лимфоид ҳосилаларининг морфофункционал хослигини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали нур касаллиги билан боғлиқ ёш аспектидаги каламушлар ингичка ичаги лимфоид тузилмасида гистотопографик кўрсаткичлари ҳамда ингичка ичакнинг лимфоид ҳосилаларига салбий таъсири нурлантирилган каламушларда гуруҳлаштирилган лимфоид тугунлар сони ва лимфа тугунлари миқдорининг камайиши асосланган;
нурлантирилгандан сўнг гуруҳлаштирилган лимфатик тугунлар шаклининг овал шаклдан думалоқ шаклига ҳамда гуруҳлаштирилган лимфатик тугунларнинг нотўғри шаклга ўзгариши исботланган;
нурлантирилган каламушларнинг ингичка ичагида гуруҳлаштирилган лимфатик тугунлар билан қопланиш майдонининг камайиши ҳамда сурункали нурланиш таъсиридан сўнг ичакларнинг лимфоид тўқималари функционал фаоллигининг пасайиши исботланган;
 тажриба ҳайвонларини нурлантириш вақтида биостимулятор билан коррекциялаш, эркак каламушлардаги нурлантирилгандан кейинги коррекциялашга нисбатан самарадорлиги, ингичка ичакда якка тартибли лимфатик тугунларнинг пайдо бўлиши фаоллашиши ҳамда сурункали нурланишнинг салбий таъсир кўрсатиш даражаси сезиларли пасайганлиги исботланган;
ингичка ичакнинг лимфатик тугунлари тузилмавий-функционал соҳасида шаклланиш суръати, ҳужайралар фаоллиги ва ингичка ичак лимфоид тузилмаларининг морфологик параметрлари дори воситаларисиз даволанганда нур касаллиги таъсири остида каламушлардаги худди шунга ўхшаш кўрсаткичлар ўртача даражадан юқори бўлиши ҳамда биостимуляторни қўллаш учун стандарт миқдори такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ингичка ичак лимфоид тузилмаларининг морфофункционал  хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Сурункали нур касаллигида ингичка ичакнинг лимфоид ҳосилалари морфометрик параметрларини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 октябрдаги 8н-д/234-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали нур касаллигида ингичка ичакнинг лимфоид тузилмаларида морфологик ўзгаришларни баҳолаш, уларни ўз вақтида даволаш тартибини тизимли ташкил этиш ва асоратларнинг олдини олишга имкон берган;
ингичка ичак лимфоид тузилмаларининг морфофункционал  хусусиятлари ва нур касаллигида биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлар самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий марказининг Бухоро филиали ва Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббий маркази клиник  амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 8н-з/174-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши морфологик  гуруҳлаштирилган лимфоид тугунлар миқдори, улардаги тугунлар сони, гуруҳлаштирилган лимфоид тугунларнинг ўлчамлари, лимфа тугунларининг умумий майдони, ингичка ичакнинг тутқич қисми умумий майдонига лимфа тугунлари умумий майдонининг нисбатини фоизлардаги ифодаси бўйича орган патологияларнинг ривожланишини эрта ташхислаш, даволаш ва башоратлаш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда асоратларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish