Азизова Гуззаль Джамбуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек популяциясида постменопаузал давридаги аёлларда остеопоротик бузилишларни прогноз қилувчи генлар полиморфизми», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib457.
Илмий раҳбар: Алиева Дильфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктор, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори; Хегай Татьяна Рудольфовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: постменопаузал даврда ўзбек популяциясига мансуб бўлган аёлларда остеопоротик бузилишларни прогнозлаш билан боғлиқ айрим генлар аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор постменопаузал остеопороз ва остеопения бўлган ўзбек популяциясига мансуб аёлларда суяк метаболизмини бошқарувчи rs4988235 LCT, rs2228480 ER ва rs2228570 VDR генларнинг аллель ва генотипик вариантлари частотаси ва суяк модда зичлиги бузилишларининг шаклланишида иштирок этувчи салбий генотипик вариантлари аниқланган;
постменопаузал даврда суяк тўқимаси деструкциясининг ривожланиши билан rs 4988235 ген LCT ва rs 2228480 ER гени полиморф локуслари орасида ОП бўлган ва бўлмаган ҳолларда генотип вариантларининг ўзаро фарқлари аниқланмаганлигига асосланган ҳолда мустақил боғлиқлик мавжуд эмаслиги исботланган;
постменопаузал даврда остеопороз бўлган аёлларда суяк тўқимаси деструкцияси ривожланиши эҳтимоллик даражасининг корреляцион ўсишига асосланган ҳолда унинг f/f генотипга эга бўлган rs 2228570 VDR гени орасида боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
аёллар постменопаузал остеопорозининг ривожланишида генлараро (rs 4988235, rs 2228570, rs 2228480) полиморфизм ҳамда генетик мойилликнинг шаклланиши орасида мутацияга учраган генлар таъсирига асосланган узвий боғлиқлик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Постменопаузал даврдаги ўзбек популяциясига мансуб аёлларда остеопоротик бузилишларни прогнозлаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Ўзбек популяциясига мансуб аёлларда постменопаузал остеопорозни прогнозлаш ва профилактикасининг замонавий услублари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 8н-р/174-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома постменопаузал даврдаги аёлларда ОПни прогнозлаш, остеопоротик суяк синишларининг олдини олиш ва асоратларини камайтириш имконини берган;
«Климактерик синдром профилактикаси ва терапиясининг альтернатив услублари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги 8н-р/217-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома МГТга қарши кўрсатмалар бўлган ҳолларда климактерик синдромни даволашнинг альтернатив усулларидан фойдаланиш имконини берган;
постменопаузал даврдаги ўзбек популяциясига мансуб аёлларда остеопоротик бузилишларни прогнозлаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон вилояти Избоскан туманининг Марказий кўп тармоқли поликлиникаси, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиаташ туманидаги Тиббиёт бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Регионал перинатал марказида татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 8н-р/174-сон маълумотномаси). Таклиф этилган кўрсатмалар суякларнинг остеопоротик ўзгаришларини диагностика қилиш ҳамда пастэнергетик суяк синишларининг ривожланишини 80%га, гормонал менопаузал терапияга қарши кўрсатмалар бўлган ҳолларда климактерик симптомларини йўқотиш учун альтернатив терапиядан фойдаланиш аёлларда климактерик синдром кўринишларини 65%га камайтирган.