Махкамова Наргиза Уткуровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали цереброваскуляр етишмовчилик билан ассоцирланган артериал гипертензиянинг клиник-патогенетик хусусиятлари ва даволашга дифференциал ёндашув», 14.00.06–Кардиология, 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tib273.
Илмий маслаҳатчи: Хамидуллаева Гулноз Абдусаттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Тib.64.01.
Расмий оппонентлар: Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мурадов Фахмиддин Хайриддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Сабиров Ибрагим Самижонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.И.Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: артериал гипертония билан ассоцирланган сурункали цереброваскуляр етишмовчиликнинг клиник-патогенетик ва молекуляр-генетик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг фармакотерапиясига дифференциал ёндашувларни такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор АГли беморларда цереброваскуляр касалликларнинг ривожланиши омили сифатида қон-босим суткалик профилининг кўрсаткичларидан “нон-диппер”, “найт-пиккер” ва пульсли АБ юқори бўлиши ва АГнинг давомийлиги аниқланган;
АГли беморларда нишон аъзоларнинг шикастланиш даражаси (диастолик дисфункция, ҳажмли қон оқими, артериялар қаттиқлиги индексининг ўзгаришлари, бир ва икки томонлама атеросклеротик бляшкалар) ва сурункали цереброваскуляр ишемия ҳамда когнитив бузилишлар ўртасидаги боғлиқлик асосланган;
илк бор АCE гени I/D полиморфизми D-аллели ва DD генотипи, АПОЕ гени ε2/ε3/ε4 полиморфизми ɛ4-аллели, eNOS гени 4а/4b полиморфизми 4a-аллели и 4а/4а генотипи ўзбек миллатига мансуб АГли беморларда цереброваскуляр касалликлар ривожланишида шикастловчи омиллар эканлиги аниқланган;
АГли беморлардаги цереброваскуляр ишемия босқичини ҳисобга олган ҳолда антигипертензив воситаларнинг вазоактив ва нейропротектив хусусиятларга эга воситалар билан қўлланилиши беморларда когнитив ўзгаришларни даволашда ижобий роли аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали цереброваскуляр етишмовчилик билан ассоцирланган артериал гипертензиянинг клиник-патогенетик ва генетик хусусиятлари ва дифференциал даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида:
“Артериал гипертониянинг цереброваскуляр асоратлари диагностикасини ва терапиясини оптималлаштириш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 8н-з/132-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада ишлаб чиқилган маълумотларнинг амалда жорий этилиши миянинг сурункали ишемияси бор АГли беморларда базис терапиянинг антиагрегант ва гиполипидемик препаратлар билан биргаликда қўлланилиши натижасида ижобий самара олиб келишига эришилган.
«Сурункали цереброваскуляр асоратлари бор артериал гипертонияли беморларда нейропротекциянинг инсульт ва когнитив бузилишларни профилактикасидаги роли» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 8н-з/132-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада ишлаб чиқилган маълумотларнинг амалда жорий этилиши миянинг сурункали ишемияси бор АГли беморларда базис терапия билан биргаликда комбинирланган нейропротекция қўлланилиши бош мия ишемиясига ижобий таъсир кўрсатиб, цереброваскуляр хавфни максимал даражада пасайтиришга эришилган;
АГда сурункали цереброваскуляр етишмовчиликнинг клиник-патогенетик хусусиятлари, генетик омилларниниг касалликнинг юзага келиши ва ривожланишидаги диагностик аҳамияти ва фармакотерапияни оптималлаштириш бўйича олинган тадқиқот натижаларининг тегишли қисмлари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент ва Жиззах вилоятлари кардиология диспансерларининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 8н-з/132-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши АГнинг цереброваскуляр асоратларини эрта ташхис қилишга, касаллик кечишини ўз вақтида клиник баҳолашга, даволашга самарали ёндашишга, ҳаёт сифатини яхшилашга ва бош мия инсулти ҳамда деменция ривожланиши натижасида келиб чиқадиган ногиронлик даражасини камайтириш, госпитализация ва реабилитация учун маблағларни камайтириш имконини берган.