Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Шахноза Гафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дизагрегацион тромбоцитопатияларнинг клиник-патогенетик аспектлари», 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Тib697.
Илмий раҳбар: Бобоев Кодиржон Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Сулейманова Дилора Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори; Халиков Пулат Хужамкулович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Aндижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дизагрегацион тромбоцитопатиялар ривожланишида клиник-гемостазиологик хусусиятларини баҳолаш ва генетик маркерларни аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дизагрегацион тромбоцитопатияларда касалликнинг шаклидан қатъи назар бурундан қон кетишлар (42%) ва петехиал-кўкаришли геморрагиялар (27%) энг кўп намоён бўлувчи клиник кўринишлар эканлиги белгиланган, шу билан бирга ўрта ёшли шахсларда (71%) бошқа ёш гуруҳларига нисбатан дизагрегацион тромбоцитопатия билан қайд қилингани исботланган;
дизагрегацион тромбоцитопатия билан ҳасталанган беморларда (P2RY12, HPA 2, HPA 3) генлари полиморфизмларининг генотипик вариантларини тромбоцитлар агрегациясининг бузилиш патогенезида ўрни асосланган;
дизагрегацион тромбоцитопатия билан касалланган беморларда агрегация назоратининг бузилиши, шунингдек клиник кўринишларни, хусусан меноррагиянинг шаклланиши билан P2RY12 гени полиморфизмининг ўзаро боғлиқлиги асосланган;
дизагрегацион тромбоцитопатия билан хасталанган беморларда HPA 3 гени T2622G полиморфизми нохуш генотипик вариантларининг ошишига мойиллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дизагрегацион тромбоцитопатияларнинг клиник-патогенетик жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Дизагрегацион тромбоцитопатияларнинг клиник кечишини олдиндан аниқлаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-д/179-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома дизагрегацион тромбоцитопатиялар клиник кечишининг олдини олиш ва самарали даволаш тизимини амалга ошириш имконини берган;
«Дизагрегацион тромбоцитопатияларнинг алгоритм ташхисоти» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-д/179-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома дизагрегацион тромбоцитопатияларнинг ташхисотининг кетма-кет тартибини ишлаб чиқиш ва натижада эрта ва самарали даволашнинг имконини берган;
дизагрегацион тромбоцитопатияларнинг клиник-патогенетик аспектларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази Сирдарё филиалида ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 ноябрдаги 8н-з/185-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши дизагрегацион тромбоцитопатия билан касалланган беморлардан ташкил топган асосий гурухда гемостаз тизими кўрсаткичлари томонидан аниқланган бузилишлар асосида тромбоцитлар функциясининг бузилиши ётган қоннинг ивиш фаолиятининг пасайганлиги мавжудлигини исботлашга, ўз навбатида дизагрегацион тромбоцитопатияларнинг предиктив ташхислаш сифатини яхшилашга, касалликларни ривожланиш хавфини ва клиник кўринишларни башорат қилишга, шунингдек, ушбу касалликка чалинган беморларнинг яшаш сифатини яхшилашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish