Насретдинова Махзуна Тахсиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Периферик ва марказий кохлеовестибуляр бузилишларида комплекс диагностикаси ва уларнинг реабилитация йўлларини такомиллаштириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: В2018.1.DSc/Tib270.
Илмий маслаҳатчи: Карабаев Хуррам Эсанкулович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Накатис Яков Александрович (Россия Федерацияси) тиббиёт фанлар доктори, профессор; Хасанов Саидакрам Аскарович, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Шамсиев Жахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Украина ТФМА проф. А.И.Коломийченко номидаги Оториноларингология институти (Украина).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: периферик ва марказий кохлеовестибуляр бузилишларда беморларнинг комплекс диагностикаси ва реабилитациясини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
периферик кохлеовестибуляр бузилишлар билан касалланган беморларда бир томонлама эшитишнинг пасайиши, ички қулоқ яримойсимон каналлари жойлашувининг бузилиши натижасида бош айланиши ҳолатларининг юзага келиши, кўз олмаларининг беихтиёр (ётиқ, айланма) ҳаракати билан боғлиқ ҳолда намоён бўлувчи клиник кўринишлар аниқланган;
сурункали бош мия ишемияси билан касалланган беморларда тизимсиз бош айланиши хуружлари, қулоқларда шовқин ва кўз олмалари ҳаракатлари йўналишининг тўлиқ ўзгариши каби реакцияларнинг содир бўлиши аниқланган;
биологик қайта боғланиш билан периферик бузилишларда асосий ҳолат мувозанати турғунлигининг камайиши ҳисобига вестибуляр тебранишлар тезлигининг ошиши ва натижада статокинезиограмма узунлигининг ишончли ортиши ҳамда постурал ўзгаришлар ўсишининг кузатилиши аниқланган;
сурункали бош мия ишемияси, хуружланувчи ҳолатий бош айланиш билан оғриган беморларда кальций-фосфор алмашинуви кўрсаткичлари пасайиши, Меньер касаллигида эса D витамини танқислигининг кузатилиши аниқланган;
периферик, марказий эшитиш ва вестибуляр бузилишлар билан хасталанган беморларда диагностик текширувлар касалликнинг эрта даврларида зарарланиш кетма-кетлиги ва оғирлик даражаси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Периферик ва марказий кохлеовестибуляр бузилишларида комплекс диагностикаси ва уларнинг реабилитация йўлларида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Вестибуляр бузилишлар бўлган беморларни текширишнинг диагностик мезонлари» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 8н-д/172-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома вестибуляр бузилишлар бўлган беморларни текширишнинг диагностик мезонларини аниқлаш имконини берган;
«Хавсиз хуружланувчи ҳолатий бош айланиши бўлган беморларда такомиллаштирилган усулни қўллаш» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 8н-д/172-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома хавсиз хуружланувчи ҳолатий бош айланиши бўлган беморларда этиопатогенетик даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Марказий кохлеовестибуляр бузилишлар бўлган беморларда функционал компьютер стабилометриянинг ўзгариши» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 8н-д/172-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома марказий кохлеовестибуляр бузилишлар бўлган беморларда функционал компьютер стабилометриянинг ўзгаришини аниқлаш имконини берган;
периферик ва марказий кохлеовестибуляр бузилишларида комплекс диагностикаси ва уларнинг реабилитация йўлларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд тиббиёт институти 1-клиникаси оториноларингология ва неврология бўлими, Самарқанд шаҳар марказий касалхонаси базасидаги оториноларингология ва неврология бўлими амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 ноябрдаги 8н-з/181-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши вестибуляр бузилишлари бўлган беморлар ташхисини ва реабилитация усулларини қулайлаштириш, асоратлар сонини камайтириш имконини берган.