Рахматуллаев Акмал Абадбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси хақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда уретеровезикал сегмент ривожланиш аномалиясининг диагностикаси ва хирургик давоси”, 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib126.
Илмий маслахатчи: Алиев Махмуд Муслимович. тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Зоркин Сергей Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Хабибулло Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Н.А.Лопаткин номидаги Урология ва интервенцион радиология илмий-текшириш институти” Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: болаларда уретеровезикал сегмент аномалиясини эрта ташхислаш ва хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анатом-функционал тавсифларга урғу берилган уродинамик ва цистоскопик тадқиқот уретеровезикал сегмент аномалиясида уродинамика бузилиши вариантларини таснифлаш имконини бериши асосланган;
уретеровезикал сегментнинг антирефлюкс механизми бузилишида оғирлик даражасини баҳолашнинг патогенетик мезонлари оғизчанинг жойлашиши ва конфигурацияси, сийдик найчасининг шиллиқ ости қавати қисқариши, босим градиенти пасайиши, гидродилятайия ва сийдик пуфаги шиллиқ қавати ҳолатини ўз ичига олиши аниқланган;
уретеровезикал сегментнинг стенозловчи аномалия оғирлик даражасини баҳолашнинг объектив белгилари оғизчасининг жойлашиши ва конфигурацияси, стеноз диаметри ва ҳажми, босим градиенти ошиши ва сийдик пуфаги шиллиқ қаватининг ҳолати эканлиги аниқланган;
уретеровезикал сегмент аномалиясида уродинамик бузилиш табиатини текшириш учун энг информатив текшириш усули диуретик юклама ва сийдик пуфагидан сийдик ажралишини эндоскопик текшириш билан бирга импульс-тўлқинли допплерометрия ёрдамида ультратовуш текширув билан олиб бориладиган трансформациявий эхопиелоскопия ҳисобланиши аниқланган;
уретеровезикал сегмент аномалиясини хирургик даволаш самарадорлиги сийдик найчасининг анатомик тузилиши ўзгариши даражасига кўра танланган операция усулига бевосита боғлиқлиги, уларнинг мос келмаслиги қониқарсиз натижа эҳтимолини ошириши асосланган;
уретеровезикал сегментнинг рефлюксли аномалиясини эндоскопик тузатиш натижалари болюс ўчоғи шаклланиши вариантларига боғлиқ, бунда енгил даражада STING усули, ўрта даражада HIT I ва оғир даражада HIT II усули танланиши асосланган;
болалардаги уретеровезикал сегментнинг рестенозини эндоскопик тузатишнинг анъанавий усулдан кейин паст стентлаш билан баллонли дилятация, уретеровезикал найча рефлюксини рецедивирлашда эса HIT1 ва HIT2 усули оптимал усул эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда уретеровезикал сегмент аномалиясини даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Болалардаги уретеровезикал рефлюксни ташхислаш ва трансуретрал даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 октябрдаги 8н-д/238-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар қовуқ-сийдик найчаси рефлюксли болаларни ташхислаш ва даволашнинг бевосита натижаларини яхшилаш, натижада хирургик аралашувларнинг ижобий натижалари частотасини ошириш ва ҳаёт сифатини сезиларли яхшилаш имконини берган;
«Болалардаги суправезикал обструкцияда тери орқали пункцияли нефростомия» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 октябрдаги 8н-д/238-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар болалардаги суправезикал обструкцияни даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
болалардаги уретеровезикал сегмент аномалиясини даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар хирургияси бўлими, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази болалар хирургияси бўлими, Андижон, Бухоро ва Фарғона вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 октябрдаги 8н-д/238-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Болалардаги уретеровезикал сегмент аномалиясини даволаш учун таклиф этилган комплекс ёндашувни қўллаш хирургик даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш ва уретеровезикал рефлюксни ташхисий баҳолаш усулини 35% га оптималллаштириш ҳамда беморларнинг стационар даволаниш муддатини 19,4% га қисқартириш имконини берган.