Асраров Уктамхон Аскархоновичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мультифокал атеросклерозда оёқлар критик ишемияси мавжуд бўлган беморларда хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.34–Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib248.
Илмий маслаҳатчи: Ирназаров Акмал Абдулаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Фокин Алексей Анатольевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги Хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш йўли билан юрак-қон томир ўлим хавфи юқори бўлган ҳолларда оёқлар критик ишемияси билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқлар қон томирлари ва гемодинамик жиҳатдан аҳамиятли бошқа артерия ҳавзаларининг комбинацияланган зарарланишида мультифокал атеросклерознинг клиник-патогенетик хусусиятлари, устувор патологияни аниқлашнинг ўзига хос мезонлари аниқланган;
бир неча артерия ҳавзаларининг комбинацияланган зарарланишларида гемодинамик бузилишларнинг оғирлигини текшириш ва оёқлар сурункали ишемиясини даволаш самарадорлигини прогностик баҳолаш учун «KINK.exe» асл математик тиббий модел ишлаб чиқилган;
кесиб ўтган асосий қон томирларда қон оқимини тез ва ишончли тикланишини таъминлаш имконини берувчи махсус анастомотик қисқични қўллаган ҳолда қон томир анастомозини ишчи артерияда қўллаш усули такомиллаштирилган;
узун бўйлама артериотомия вақтида ишчи артерияда шароитида веноз ямоқни фиксация қилиш ва қон томир чокини қўллаш учун махсус асбобини қўллаган ҳолда aртерия томирларини тиклаш усули такомиллаштирилган;
кардиологик ўлим хавфи юқори бўлган беморларда мультифокал атеросклероз фонида оёқлар ишемиясида реваскуляризациянинг юқори самарадорлиги, усутувор шикастланиш соҳасини аниқлаш, жарроҳлик аралашувларнинг ҳажми ва вақтини ҳисобга олган ҳолда исботланган;
мультифокал атеросклероз ва оёқлар артерияларининг кўп қаватли зарарланишида миниинвазив амалиётлар ва гибрид технологияларни қўллаш қон оқимининг тикланиши ва критик ишемиянинг бартараф этилиши бўйича устунлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мультифокал атеросклероз фонида оёқлар ишемиясини хирургик усулда даволашни такомиллаштиришга бағишланган илмий тадқиқот натижалари асосида:
"Мультифокал атеросклероз фонида оёқлар ишемияси билан беморларни ташхислаш ва даволаш" услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-з/192-сон маълумотномаси). Жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш учун танлаш алгоритмидан фойдаланиш операциядан кейинги асоратлар ва ўлим сонини камайтириш имконини берган;
“Сурункали қон томирлар етишмовчилиги бўлган ишемик генезисли беморларга диагноз қўйиш ва даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-з/192-сон маълумотномаси). Ушбу усулларнинг қўлланилиши атеросклероз фонида оёқлар ишемиясида реваскуляризация босқичини оптималлаштириш имконини берган;
мультифокал атеросклероз фонида оёқлар ишемияси билан беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик ангионеврология маркази ва Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг жарроҳлик бўлимлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-з/192-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Мультифокал атеросклероз фонида оёқлар ишемияси билан беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини қўллаш эрта даврда амалиётдан кейинги асоратларни 11,2% дан 6,7% гача, узоқ муддатда 17,2% дан 10,5% гача ва ўлим кўрсаткичини 6,1% дан 2,8% гача камайтириш имконини берган.