Sayt test rejimida ishlamoqda

Мерзляк Петр Григорьевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Наноскопик оқсил поралари структура ва функцияларининг ўзаро боғлиқлигини тавсифлаш», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология. (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.В73.

Илмий маслаҳатчи: Красильников Олег Владимирович,биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти, Пернамбуко Федерал университети (Бразилия).

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.K/B/T.13.01.

Расмий оппенентлар: Мирходжаев Улуғбек 3акирович, биология фанлари доктори, профессор; Мадьяров Шухрат Раимджанович, биология фанлари доктори; Турдикулова Шахло Уткуровна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Микробиология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади турли оқсиллардан ташкил топган ион каналларида структура-функционал ўзаро боғлиқликни аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ион каналларининг ўқи бўйлаб поранинг радиусини ўлчаш мумкинлиги исботланган;

VDAC ион канали ўтказувчанлигини бир ҳолатдан иккинчисига ўтганда унинг радиуси ўзгариши аниқланган;

ион каналларининг хусусиятлари нафақат зарядланган гуруҳларнинг зарядига боғлиқ, балки уларнинг канал бўйлаб жойлашган ўрнига ҳам боғлиқ эканлиги аниқланган;

олигомер нанопораларнинг стехиометриясини in situ аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилган;

макси-анион канали VDAC оқсиллар оиласига мансуб эмаслиги аниқланган;

илк бор полианионларнинг ион каналларини блоклаши уларнинг ўлчамларига боғлиқлиги билан биргаликда икки валентлик катионларнинг концентрациясига боғлиқлиги исботланган;

мембранада фиксация қилинган потенциал α-ГЛ пораларнинг эластик деформацияга учратиши аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физиологик шароитларда ион каналлари тузилишини аниқлашда қўлланиладиган янги биофизик методлар:

Сокендай университети ва Япония Миллий физиология институтида эътироф этилиб, оқсил нанопораларининг тузилишини аниқлашда фойдаланилган (Сокендай университети, Япония, Канагава,  2016 йил 10 мартдаги маълумотномаси). Ушбу янги биофизик методлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан эътироф этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2016 йил 10 майдаги маълумотномаси). Бу методлар турли олигомер ион каналларини радиусини ўлчаш ва стехиометриясини исботлаш имконини беради;

Пернамбуко Федерал университети (Бразилия) Биофизика ва радиобиология департаментида оқсил нанопоралари стехиометрияси ўзгариши асосида ўта заҳарли оқсиллар – микроцистинларни танлаб аниқлайдиган нанодатчик ишлаб чиқилган (Биофизика ва радиобиология департаментнинг 2016 йил 2 майдаги маълумотномаси). Бу нанодатчик гемодиализ тизимидаги циклик пептид токсинларни аниқлаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish