Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужанов Эркин Бердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида физик тушунчаларни статистик метод асосида шакллантириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped387.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Джораев Махматрасулжон, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида физика ўқув предметини ўқитиш жараёнида физик тушунчаларни статистик метод асосида шакллантириш ва ривожлантириш механизмини такомиллаштириш, тегишли мавзулар мазмунига қўшимчалар ҳамда ўзгартиришлар киритиш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда фанга оид компетенциялар таркиби (физик жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш; тажрибалар ўтказиш, физик катталикларни ўлчаш ва хулосалар чиқариш; физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш) эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (тасодифий ҳодиса, муқаррар ҳодиса, эҳтимолликнинг статистик ва геометрик таърифи)га оид элементларни киритиш асосида аниқлаштирилган;
физика фани мазмуни эҳтимолий-статистик тушунчалар (статистик метод, статистик қонуният, статистик система, термодинамик мувозанат, диффузия, хаос, микроҳолат, макроҳолат)нинг ўзаро интегратив хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
физика ўқитиш жараёнида статистик усуллардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мантиқий мушоҳада юритиш (анализ, синтез, анология, умумлаштириш) кўникмалари ва амалий билимларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари (мотивацион, когнитив, рефлексив) фанлараро боғлиқлик асосида такомиллаштирилган;
ўқув материаллари орасидаги боғлиқликни узвийлик, яҳлитлик, системалилик, тарихийлик ва мантиқийлик тамойиллари асосида кенгайтириш ва ишлаб чиқиш орқали физикани статистик усулдан фойдаланиб ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти (ўқув қўлланма ва методик қўлланма) мазмунан такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида физик тушунчаларни статистик метод асосида шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларда фанга оид компетенциялар таркиби, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика элементлари, физика фани мазмуни эҳтимолий-статистик тушунчаларнинг ўзаро интегратив хусусиятларига кўра таклиф ва тавсияларидан ЁА5-ХТ-1-31884 рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” (2014-2015 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 сентябрдаги 89-03-3327-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг физик тушунчаларни статистик метод асосида ўрганишга бўлган қизиқишларини кенгайтиришга ва таълим сифатини оширишга хизмат қилган; 
физика ўқитиш жараёнида статистик усуллардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мантиқий мушоҳада юритиш кўникмалари ва амалий билимларни шакллантиришнинг дидактик имкониятларига доир таклифлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 744-сонли буйруғи билан тасдиқланган “5110200-Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 сентябрдаги 89-03-3327-сон маълумотномаси). Мазкур талаб ва тавсиялар асосида ўқув фан дастурлари ишлаб чиқилиб, талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга имконият яратилган; 
ўқув материаллари орасидаги боғлиқликни узвийлик, яҳлитлик, системалилик, тарихийлик ва мантиқийлик тамойиллари асосида кенгайтириш ва ишлаб чиқиш орқали физикани статистик усулдан фойдаланиб ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти мазмуни умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг “Физика ва астрономия” фани бўйича Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда ҳамда дарсликлардаги мавзуларнинг ёритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2019 йил 26 апрелдаги 01/11-01/6-909-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ўқувчиларда ўрганилган билимларни амалиётда қўллай олиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish